Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Солиқ кодексига мувофиқлаштирилди (13.03.2024 й. 132-сон ВМҚ). Бу амалиётда нималарга сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Камерал солиқ текширувлари тартиби қандай ўзгарди
Эндиликда Низомнинг 23-банди камерал солиқ текшируви солиқ органи жойлашган жойда ўтказилишини белгилайди.
Низомнинг янгиланган 19-бандига мувофиқ камерал солиқ текшируви ўтказаётганда солиқчилар қуйидаги ваколатлардан маҳрум қилинди:
- солиқ тўловчининг ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
- солиқ тўловчини камерал солиқ текшируви доирасида тушунтиришлар бериш учун солиқ идорасига чақириш;
- солиқ тўловчидан ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш ҳамда, агар текширилаётган шахс уларни тақдим этмаган бўлса, солиқ тўловчининг счётлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш (30 ва 31, 33 ва 34-бандлар кучини йўқотди).
Солиқчилар Солиқ кодексининг 147-моддасида белгиланган тартибда учинчи шахслардан ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишлари мумкин.
Давомини buxgalter.uzда ўқинг.