Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2868, 2017 йил 14 март) билан Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Божхона қиймати декларацияси шакллари тасдиқланди
Божхона қиймати декларацияси шакллари тасдиқланди
24.03.2017
Божхона қиймати декларацияси - божхона юк декларациясининг (БЮД) ажралмас қисми бўлиб, товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига БЮД билан бир пайтда топшириладиган ҳужжат. У тегишли БЮДга илова қилинади, усиз ҳақиқий ҳисобланмайди.
Декларация “Товарларни электрон декларациялаш” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида электрон шаклда ёки қоғоз шаклда 4 нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилиши мумкин. Ҳужжат ўзбек ёки рус тилида тушунарли тўлдирилган бўлиши, ўчиришлар ва бўяшлар бўлмаслиги керак.
Товарларнинг божхона қиймати олиб кириладиган товарга доир битимнинг қийматига оид усули (1-усул) бўйича аниқланганда БҚД-1 шакли тўлдирилади, бошқа усуллардан фойлаланилганда – БҚД–2 шакли тўлдирилади.
Божхона қийматини аниқлаш усуллари ҳақида батафсил бу ерда ёзган эдик.
Декларация иккита асосий варақлардан иборат:
• биринчиси БЮДда декларацияланаётган барча товарларга тааллуқли маълумотларни сақлайди;
• иккинчисида декларацияланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланилган маълумотлар ва божхона қиймати миқдорининг ҳисоб-китоблари кўрсатилади.
Агар битта БЮДда учдан ортиқ товарларнинг номлари декларацияланаётган бўлса, божхона қийматини декларациялаш учун қўшимча варақлардан фойдаланилади. Бунда қўшимча варақлар сифатида БҚД варағининг иккинчи асосий шаклидан фойдаланилади. БҚДнинг барча варақлари учинчи варағидан бошлаб қўшимча варақлар бўлиб ҳисобланади.
БҚД у тўлдиришга асос бўлган ҳужжатлар билан бирга божхона органига тақдим этилади.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламининг 22.03.2017 йилдаги 11 (771)-сонида расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтганидан кейин кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Публикации по теме:
- Хорижий инвесторларга 18 минг гектар суғориладиган ер ажратилади
- 1 октябрдан импорт бўйича ставкаларни тўлиқ кўриб чиқиш кутилмоқда
- Айрим товарлар импорт қилишда бож ва акциздан озод этилди
- Имтиёз учун ҳуқуқни маълумотнома-ҳисоб-китоб тасдиқлайди
- Кичик электротехника ишлаб чиқарувчилари 270 нафар кишигача ёллаши мумкин
- Тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари 2021 йилгача солиқлардан озод қилинди
Читайте в свежих номерах
- При землетрясениях в новостройках будет автоматически блокироваться подача газа и электричества
- Предоставлять отпуск обязательно
- «О внесении дополнений в Налоговый кодекс Республики Узбекистан в связи с определением мер, направленных на установление взаимовыгодного сотрудничества с субъектами предпринимательства по сокращению бедности» (в извлечениях)
- Как привлекать к работе в выходные и праздничные дни
- В Ташкенте проведут V Параазиатские игры