Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди

25.04.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2017 йилдаги 221-сон Қарори билан Автомобиль йўллари давлат кўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Автомобиль йўллари давлат кўмитаси Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПФ–4954-сон Фармони билан ташкил этилган (батафсил – бу ерда), Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ–2776-сон Қарори билан эса  қўмитанинг тузилмаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тасдиқланган (шарҳга қаранг).

 

Низомда мазкур давлат органининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва ташкилий асосинии белгилайди.

 

Хусусан, раҳбарлик лавозимларига тайинлашнинг қуйидаги тартиби ўрнатилди:

  • Давлат қўмитаси раиси – Президент томонидан;
  • раис ўринбосарлари (шу жумладан биринчи ўринбосари ва раиснинг ўринбосари бош муҳандис, раиснинг ўринбосари ва раиснинг ўринбосари – «Трансйўлқурилиш» ДУК директори) – Президент томонидан;
  • ҳудудий органлар, «Минтақавий йўллар бўйича буюртмачи хизмати» ДУК раҳбарлари, раиснинг маслаҳатчиси, бош бошқарма бошлиғи, марказий аппарат бошқармалари бошлиқлари Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари комплекси Раҳбари билан келишган ҳолда қўмита раиси томонидан;
  • рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари комплекси Раҳбари томонидан тасдиқланадиган қўмита ҳузуридаги республика ташкилотларининг биринчи раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари комплекси Раҳбари билан келишган ҳолда қўмита раиси томонидан.

 

Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари (лавозим бўйича), шунингдек марказий аппарат бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби қўмита раисининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

  • қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
  • қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрлар танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
  • Президентнинг ҳужжатларида, Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш билан боғлиқ масалалар.

 

Бундан ташқари, қўмита ва унинг ҳудудий органлари эксперт ва техник кенгашлар ҳамда бошқа маслаҳат органлари ташкил этишга ҳақли.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах