Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Маъмун академияси учун янги тузилма тасдиқланди

25.04.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон «Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими - Хоразм Маъмун академиясига қўшимча вазифалар юклатилди.

 

Шунингдек Хоразм Маъмун академиясининг тузилмаси, унинг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

 

Бундан ташқари, Хоразм вилоятида илм-фан билан боғлиқ барча ишларни замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш мақсадида Хоразм Маъмун академияси ҳузурида Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

 

Тегишли давлат органларига Қарордан келиб чиқадиган топшириқлар берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Хоразм Маъмун академияси 1997 йил 11 ноябрдаги ПФ-1880-сон “Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида” Президент Фармонига мувофиқ Хива шаҳрида ташкил этилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 24 апрелда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.