Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Коллеж ва лицейлар учун намунавий штатлар тасдиқланди

25.04.2017


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2875, 2017 йил 21 апрель) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари тасдиқланди.

 

Белгиланишича, Намунавий штатлар Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмайдиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига, ҳарбий-академик лицейларга, олимпия захиралари коллежларига, ихтисослаштирилган коллежларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Намунавий штатлар меъёрлари жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув ёрдамчи ходимлар сонининг қисқариши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

Айрим таълим муассасаларининг штат жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларда кўзда тутилмаган лавозимлар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 24 апрелда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах