Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ХУМШ йиғимларининг минимал миқдорини давлат белгилайди

26.04.2017

 

Президентнинг 24.04.2017 йилдаги «2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

 

Беш йилга мўлжалланган тегишли Дастур ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. У қуйидагиларни ўз ичига олган:

  • кўп хонадонли уй-жой фондининг умумий фойдаланиладиган жойларини мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрлари;
  • кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш параметрлари;
  • кўп хонадонли уй-жой фондининг лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш параметрлари;
  • кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш тизимини такомиллаштиришга доир комплекс тадбирлар.

 

Режалаштирилган тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишига «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» ДУК ва ХУМШга Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган ставка бўйича 5 йил муддатга ажратиладиган имтиёзли кредитлар ёрдам беради. Бундан ташқари, ХУМШга таъмирлаш-тиклаш ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари учун аввал ажратилган кредитлар уларнинг аризаларига биноан 5 йил муддатга узайтирилади.

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ва унинг шаҳар ҳамда туманлардаги (туманлараро) филиаллари фаолият юритаётган ХУМШга шартнома асосида бухгалтерлик ҳисобини юритиш, консалтинг хизматлар кўрсатиш ва ширкатлар аъзоларидан мажбурий бадаллар йиғишда ёрдам беради.

 

Айтиш жоизки, кўп хонадонли уй-жой фонди умумий мулки ва унга туташ ҳудудларни сақлаш учун турар жой ҳамда нотурар жой бинолар мулкдорларининг мажбурий бадаллари миқдори ХУМШ томонидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган энг кам миқдордан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.

 

ХУМШ бошқарувининг раиси эндиликда «Коммуналўқув» ўқув-услубий маркази» ДУКда ўқигани тўғрисида тегишли сертификатга эга бўлган тақдирда сайланади. Унинг номзоди туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи билан келишилади. ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғининг тақдимномасига кўра лавозимидан озод этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.