Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Банклар 3-чоракда интернет-эквайрингни ишга туширишни режалаштирмоқда

26.04.2017

 

Тўқимачилик маҳсулотлари, сувенирлар, кулолчилик, ёғоч ва чармдан ишланган буюмлар булар сайёҳлар орасида талаб катта бўлган анъанавий совғалардир. Уларни кўплаб дўконлар, бозорлар ва ҳунармандчилик расталаридан харид қилиш мумкин. Аммо қатор ҳунармандлар ва тадбиркорлар ўз товарларини интернет-дўконлар орқали сотишга ҳам аллақачон тайёр. Бундай савдо имконияти қачон вужудга келади? Мазкур масала юзасидан сўровимизга Марказий банкнинг шарҳини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Ҳозирги кунда Ўзбекистон интернет-дўконлари товарларни хориждаги жисмоний шахсларга тўловни онлайн режимида қабул қилиш орқали сотишлари мумкинми? Агар йўқ бўлса, қачон шундай имконият туғилади?

 

Айни пайтда қатор ваколатли банклар (ТИФ Миллий банки ва “Ипак йўли банки” шулар жумласидан) томонидан интернет-эквайринг хизматини ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Яъни бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг интернет-майдонларида Visa халқаро карталари бўйича тўлов тизимининг амалга оширилишидир. Режага кўра мазкур хизмат 2017 йилнинг 3-чорагида ишга туширилади.

 

Интернет дўконлар ЭКВда маблағларни қабул қилиш учун қандай тўлов тизимларини улашлари мумкин?

 

Хорижий валютада тўловларни қабул қилиш ва валютада пул ўтказмаларини амалга ошириш учун Visa ҳамда MasterCard халқаро тўлов тизимларидан фойдаланиш мумкин.

 

Харидорлар (хориждаги жисмоний шахслар) томонидан жўнатилган тўловлар интернет-дўконларнинг валюта ҳисобварақлари очилган ваколатли маҳаллий банклар томонидан қабул қилинадими?

 

“Ваколатли банклар томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш тартиби”нинг (рўйхат рақами 511, 1998 йил 22 октябрь) 2.3-бандига асосан Ўзбекистон Республикас резидентлари-юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақларига ташқи савдо юритиш билан боғлиқ тўловлар бўйича чет эл валютасидаги суммалар чекловларсиз ҳисоблаб ёзилиши мумкин.

 

Хорижий харидорлар Ўзбекистон интернет-дўконлари товарлари учун нафақат пластик карталар воситасида, балки ҳисобварақлардан (пул ўтказиш йўли билан) ҳам тўғридан-тўғри пул ўтказиб тўловни амалга оширишлари мумкинми?)?

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низом”га мувофиқ, экспорт қилувчилар тўлиқ тўлов уларнинг Ўзбекистон банкларидаги ҳисоб рақамларига тушгандан ва ушбу ахборот Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)га киритилгандан сўнг экспорт контрактларини расмийлаштирмасдан Интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

 

Интернет-дўконни Visa ёки MasterCard туридаги халқаро тўлов тизимига улаш тартиби қандай?

 

Visa ва MasterCard тизимлари хизматларидан фойдаланиш ва уланиш тартиби мазкур тизимларнинг технологик, техник ва ташкилий талаблари ва ўзаро битимлардан келиб чиқиб белгиланади.

 

***

 

Афсуски, “Интернет-дўконларни янада ривожлантириш бўйича қандай лойиҳалар айни вақтда ишлаб чиқиш босқичида турибди?”, “Улар орасида корпоратив валюта пластик карталарини ишга тушириш бўйича лойиҳалар борми” деган саволларимиз жавобсиз қолдирилди.

 

Тақдим этилган маълумотлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жорий йилнинг 3-чорагида интернет-эквайрингнинг ишга туширилиши режалаштирилаётгани (камида икки банк томонидан) маҳаллий интернет-дўконлар учун ажойиб янгиликдир.

 

Интернет-эквайринг (ингл. «internet acquiring») — бу Интернет орқали банк карталаридан тўлов қабул қилишга имкон берувчи технология. Унинг савдо ҳамда мобиль эквайрингдан асосий фарқи шундаки, унда карта маълумотларини физик ўқиш учун терминалнинг (POS, mPOS) бўлмаслигидир. Шу тариқа, пластик карта кўринишидаги физик ташувчилари мавжуд бўлмаган виртуал банк карталари ҳамда электрон кармон фойдаланувчилари Интернет-эквайрингдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

 

Таҳририятдан: тақдим этилган шарҳлар учун Ўзбекистон Марказий банкига миннатдорлик билдирамиз.

  

Саида Жонизоқова,
мухбиримиз.