Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Маданий меросни ижарага олиш осонлашади

28.04.2017

НҲТБТ порталида “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Ҳукумат комиссияси бўлмайди

 

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш бўйича таклифларини кўриб чиқувчи Ҳукумат комиссияси фаолиятини тугатиш таклиф этилмоқда. Унинг функциялари Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига топширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, моддий маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудлар ижарага танлов асосида берилади. Амалдаги нормаларга мувофиқ танлов Ҳукумат комиссияси томонидан ўтказилади. Ижарага бериладиган объектлар тўғрисидаги эълонлар Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, ва ССПнинг веб-сайтларида эълон қилиниши шарт (ҳар бир объект бўйича эълон мазмуни ишчи орган томонидан белгиланади).

 

Танлов комиссияси таркибига ишчи орган, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакиллари киритилади.

 

Танлов предметига боғлиқ равишда танлов комиссияси таркибига реставрация-тиклаш бўйича юқори малакали мутахассислар (олимлар), шунингдек лойиҳа, эксперт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади. Танлов комиссияси таркибида ишчи орган вакиллари сони танлов комиссия аъзолари умумий сонининг ¼ қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

Ишчи орган 10 иш куни мобайнида ижарага берувчи иштирокида тушган буюртманомаларни ўрганади, танлов комиссияси таркибини тасдиқлайди, танловни ўтказиш вақти ва жойини белгилайди, шунингдек танлов комиссияси мажлисини чақиради ва унга буюртманомаларни кўриб чиқиш учун киритади. Комиссия мажлиси аъзоларининг ¾ қисми иштирок этган тақдирда ваколатли саналади, қарорлари эса оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

 

Ижарачилар қўшимча мажбуриятларни бажаради

 

Танловда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъекти ижарачи сифатида қуйидаги янги мажбуриятларни ўз зиммасига олади (мавжудларига қўшимча тариқасида):

  • объектда реставрация-тиклаш ишларини ва бошқа ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилиши ва давлат экспертизасидан ўтказилишини ўз ҳисобидан ташкил этиш;
  • объектда бажарилаётган реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишларнинг ҳажми ва сифатини ҳар ойда аниқлаш, шунингдек ушбу ишлар якунида назорат ўлчови ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қоплашини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишида ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари қийматининг 4%и миқдорида инобатга олиш;
  • ишчи органнинг ҳудудий органлари билан объектда бажарилаётган реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишларнинг ҳажми ва сифатини ҳар ойда аниқлаш бўйича илмий-техник назоратчини тайинлаш бўйича шартнома тузиш.

 

Эслатиб ўтамиз, ижара шартномаси узайтириш имконияти билан 5 йилга тузилади, унинг мобайнида ижарачи ижара тўловининг 80%идан озод этилади.

 

Лойиҳа давлат тилида тайёрланган бўлиб, бошқа тузатишларни ҳам ўз ичига олган ва у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах