Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«GlobUzCard» иши тартибга солинди

26.05.2017

 

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2884, 2017 йил 15 май) билан «GlobUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Белгиланишича, «GlobUzCard» тўлов тизимида банк пластик карталари (кейинги ўринларда – БПК) орқали чет эл валютасида ва миллий валютада операциялар ўтказилади. Ўзбекистонда чет эл валютасидаги БПК асосида операциялар ўтказилишини, шунингдек «GlobUzCard» тўлов тизими доирасида муомалага чиқарилган БПК орқали Ўзбекистондан ташқарида операциялар ўтказилишини таъминлаш мақсадида «GlobUzCard» тўлов тизими халқаро тўлов тизимлари (Visa, MasterCard, Union Pay International, JCB, American Express, Diners Club ва бошқалар) билан алоқалар ўрнатади. Ўзбекистонда чет эл валютасидаги операциялар бўйича ахборот клирингини, шунингдек «GlobUzCard» тўлов тизими доирасидаги барча операциялар бўйича процессинг вазифаларини «Yagona xalqaro protsessing markazi» МЧЖ ҚК бажаради. «GlobUzCard» тўлов тизимида миллий валютада Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк вазифасини Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар Клиринг маркази амалга оширади.

 

Ҳужжатда «GlobUzCard» тўлов тизимининг олий бошқарув органи - Мувофиқлаштирувчи кенгаш, унинг ишчи органи - Процессинг маркази («Yagona xalqaro protsessing markazi» МЧЖ ҚК) фаолиятини ташкил этиш масалалари батафсил баён этилган. Бундан ташқари, Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг, «GlobUzCard» тўлов тизими аъзоси бўлган банкларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари санаб ўтилган.

 

Белгиланишича, банкларнинг «GlobUzCard» тўлов тизимига аъзо бўлиши ихтиёрийдир. «GlobUzCard» тўлов тизимига аъзо бўлиш учун банк Мувофиқлаштирувчи кенгашга ариза билан мурожаат қилиб, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

  • банк операцияларини амалга ошириш учун лицензиянинг нусхаси;
  • БПКни жорий этиш ва ривожлантиришнинг йиллик бизнес-режаси.

 

Процессинг маркази банк тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, хулоса тузади ва уларни тегишли қарор қабул қилиш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш 15 кун ичида банкни «GlobUzCard» тўлов тизимига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

«GlobUzCard» тўлов тизими аъзоси бўлган банк қуйидаги ҳолларда ундан чиқарилади:

  • ўз аризасига мувофиқ (Мувофиқлаштирувчи кенгашни 90 кун олдин хабардор қилган ҳолда);
  • нақд пулсиз ҳисоб-китобларга оид қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам равишда бузганда;
  • банк «GlobUzCard» тўлов тизимининг бошқа аъзолари, Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва Процессинг маркази олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаганда;
  • банк тугатилганда.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 22 майда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.