Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Давлат тест марказининг тузилмаси ўзгарди

26.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг  17.07.2017 йилдаги 508-сон қарори билан янгиланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида низом, шунингдек унинг тузилмаси тасдиқланди.

 

Давлат тест марказининг (Марказ) асосий вазифалари  белгиланди:

  • таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олишга оид давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва адолатлилигини таъминлаш;
  • тест материаллари банкини шакллантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш;
  • тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу жараёнларни мувофиқлаштириш, тест материалларини нашр қилиш, тест синови натижаларини таҳлил қилиш;
  • чет тилларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш.

 

Марказ директорига таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовларининг сифатли ўтказилиши учун шахсий масъулият юкланади. Марказ ходимларининг умумий чекланган сони 72 нафаргача қисқартирилди (илгари – 89 нафар).

 

Белгиланишича, Марказ Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Марказ Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй манзилида жойлаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах