Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Суғурталанувчи тўғрисидаги маълумотлар фақат ҳамма фойдалана оладиган манбалардан йиғилиши мумкин

27.07.2017

 

Молия вазирининг  қарори (рўйхат рақами 1213-2, 2017 йил 17 июль)  билан Суғурта агентлари тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.

 

Суғурта агентлари суғурта шартномаларини тузиш ва ижро этишни ташкил этиш бўйича воситачилик фаолияти билан шуғулланади. Улар суғурталовчилар билан тузилган топшириқ шартномалари (агентлик келишувлари) асосида фаолият юритади. Бунда суғурта агентлари тегишли суғурталаш турини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлмаган суғурталовчилар номидан шартномалар туза олишмайди.

 

Суғурта агентлари иши, жумладан хатар, суғурталанувчи тўғрисида дастлабки ахборотни йиғишни назарда тутади. Тузатишлар билан аниқлаштирилишича, уларни йиғиш суғурталанувчининг шахсий ҳаётига аралашмасдан ҳамма фойдалана оладиган манбалардан амалга оширилади.

 

Маълумот учун: шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш қонунга биноан таъқиб қилинади (МЖтК 461-моддаси, ЖК 1411-моддаси).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз. 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах