Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Наманган вилоятида гул саноати мустаҳкамланади

23.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 830-сон Қарори билан Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги Гулчиликни ривожлантириш марказини ҳамда Наманган вилоятининг туманларида ушбу марказнинг филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

 

Ҳужжатда марказнинг асосий вазифалари белгилаб берилди. Уларга, хусусан, инновация технологияларини гул етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, гулларни парвариш қилиш соҳасидаги мутахассисларнинг махсус курсларда малакаси оширилишини ташкил этиш киради.

 

Шунингдек тегишли давлат органларига қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

  • Наманган вилоятида гулчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш мақсадида плантация ва иссиқхоналар ташкил этиш учун ер майдонларини ажратиш;
  • Наманган вилоятининг ҳар бир туманида 5 тадан ва Наманган шаҳрида 10 та замонавий ва доимий фаолият олиб борадиган гул сотиш шахобчаларини ташкил этиш.

 

Бундан ташқари, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Наманган муҳандислик-технология институтида “Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш” таълим йўналиши бўйича мутахассислик кафедраси ташкил этилиши белгиланди. Ҳужжатга кўра, Наманган шаҳрини “Гуллар шаҳри” сифатида акс эттирадиган рамз яратилиб, шаҳарнинг марказий йўлларига ўрнатилади, шунингдек шаҳар марказий кўчаларида гул павильонлари ташкил этилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.10.2017 йилда кучга кирди. 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Сардор Жумашов

бизнинг эксперт-юрист