Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Бензин ишлатганлик учун солиқ икки баравар пасайтирилди

17.11.2017

 

Президентнинг 14.11.2017 йилдаги ПҚ-3386-сонРақобат муҳитини такомиллаштириш, ёнилғи-энергетик ресурслар ва бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш соҳасида суиистеъмол қилиш ва талон-тарож қилиш шароитларига чек қўйиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Юқори ликвидли маҳсулотларнинг асосий турларига нархларнинг давлат томонидан тартибга солинишидан босқичма-босқич воз кечиш ва бозорда нарх белгилашга ўтиш қарорнинг асосий мақсади ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ҳужжат билан қатор чора-тадбирлар кўзда тутилмоқда.

 

1. 2018 йил 1 январдан бошлаб:

  • давлат органларининг маҳсулотларга нархларнинг энг юқори даражасини, ҳажмларини  ва уларнинг тақсимоти жойлашувини тасдиқлаш ваколатлари бекор қилинади;
  • монополист корхоналар томонидан нефть маҳсулотлари, цемент, қора металлар прокати, мис, пахта толаси ва бошқа юқори ликвидли маҳсулотларни фақат биржа савдолари орқали реализация қилиш тартиби жорий қилинади;
  • биржа савдоларида харид қилинган маҳсулотларни қайта сотишга тақиқ бекор қилинади, бундан марказлаштирилган манбалар ҳисобига харид қилинадиган товарлар мустасно.

 

2. 2018 йил ҳосилидан бошлаб:

  • пахта хом ашёси ва ғалла учун харид нархи фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини оширишга ёрдам берадиган рентабелликни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда оширилади;
  • техник чигитлар, ўсимлик мойи, шрот, шелуха ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бозор нархларини шакллантиришнинг янги механизми жорий этилади;
  • қишлоқ хўжалигининг давлат харидини молиялаштириш тартиби қайта кўриб чиқилади.

 

3. Солиқ солиш соҳасида:

  • 15.11.2017 йилдан бошлаб автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун солиқ 50%га пасайтирилади;
  • 1.01.2020 йилгача:
    • мулкчилик шаклидан ва фойдаланиш мақсадларидан қатъи назар республика корхоналари томонидан импорт қилинадиган углеводород хом ашёси– божхона тўловларидан;
    • “Ўзнефтмаҳсулот” АЖнинг нефтни қайта ишлаш корхоналари – фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 15.11.2017 йилга кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 




 Олег Заманов,

экспертимиз.