Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ОТМга кириш тест синовлари натижалари эртаси куни эълон қилинади

17.11.2017

 

Президентнинг 16.11.2017 йилдаги ПҚ-3389-сон “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинган.

 

Кириш имтиҳонларини топшириш тартиби ўзгаради

 

Биринчидан, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ОТМга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари 1 августдан 15 августгача бўлган даврда ўтказилади;

 

Иккинчидан, кириш тест синовлари натижалари тест ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

 

Учинчидан, абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусиқий таълим, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларига қабул қилишни кириш тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, кириш тест синовлари “Ўзэкспомарказ” МКМ павильонлари ҳамда унинг ҳудудида ўрнатиладиган қўшимча йиғма павильонларда, шунингдек, катта сиғимдаги бошқа биноларда, вилоят марказларидаги Олимпия захиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади. Имтиҳонлар ўтказишнинг бориши устидан онлайн режимида видеокузатув олиб борилади, бу эса тест жараёнининг максимал даражада ошкора ва шаффофлигини таъминлайди.

 

Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасини ташкил этилади

 

У Давлат тест марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5%гача миқдорда) ҳисобига шакллантирилади.

 

Жамғарма маблағларидан:

  • Давлат тест марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш; 
  • хорижий давлатларнинг ўқув ва илмий муассасаларида Давлат тест маркази ходимларининг малакасини ошириш; 
  • Давлат тест маркази ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.