Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ёшлар иттифоқи етакчилари учун – ОТМга имтиёзли кириш

17.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2017 йилдаги 914-сон “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан:

  • Ёшлар иттифоқининг аъзоларига ОТМга имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби;
  • Олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи республика комиссияси (Республика комиссияси) тасдиқланди. Унинг таркибига Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими, маданият вазирлари ўринбосарлари, шунингдек Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосарлари киради.

 

Номзодларни белгилаш

 

Ёшлар иттифоқининг 14 нафар энг муносиб аъзолари (Қорақалпоғистондан, ҳар бир вилоятдан ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан) доимий яшаш жойидаги ОТМнинг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинади.

 

Имтиёзли кириш учун тавсия этилган номзодлар рўйхатини Республика комиссияси туман (шаҳар) тавсиянома бериш комиссиялари томонидан ўтказиладиган саралаш танловлари босқичлари якунлари бўйича тасдиқлайди.

 

Тавсия этиладиган номзодлар қуйидаги тоифалардан бирига тегишли бўлиши керак:

  • Ёшлар иттифоқининг сардорлари;
  • Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларидаги йўналиш етакчилари;
  • Ёшлар иттифоқи тизимида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшлар.

 

Танловда қатнашиш тартиби

 

Саралашда иштирок этиш учун номзодлар ариза билан 1 мартдан 25 мартгача тегишли туман (шаҳар) комиссиясига мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • маълумоти ҳақидаги ҳужжат ҳамда баҳолар кўрсатилган илованинг нусхалари;
  • таълим муассасасидан битирувчи ўқувчи эканлиги тўғрисида маълумотнома (маълумотномада охирги 2 йилда фанлардан олган баҳолари кўрсатилади);
  • 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  • паспорт (ёки туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;
  • 3.5 х 4.5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурат;
  • меҳнат дафтарчасининг нусхаси (иш стажи мавжуд бўлса);
  • Ёшлар иттифоқи тизимида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (диплом, сертификат, фахрий ёрлиқ ва бошқа ҳужжатлар) нусхалари.

 

Дастлабки саралаш якунлари бўйича 3 нафар энг муносиб номзодлар танловнинг кейинги босқичларига тавсия этилади.

 

Бу – муҳим! Мазкур қарор доирасида имтиёзли қабул Ўзбекистонда жойлашган хорижий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат 15.11.2017 йилда кучга кирди.

 

 Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Ленара Хикматова.