Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Лабораториялар танлов асосида асбоб-ускуналар билан жиҳозланади

22.11.2017


Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссиясининг қарори (рўйхат рақами 2947, 2017 йил 15 ноябрь) билан Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ўртасида асбоб-ускуна олишга буюртмалар бўйича танлов ўтказилади. Танлов ҳар йили август ойида Фан ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан ОАВ, шунингдек интернет-нашрлар, ўзининг сайтида 2 ой муддатга эълон қилинади.

 

Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари буюртмалари улар бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг расмий хати асосида Агентликка тақдим этилади.

 

Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг буюртмаларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши зарур:

  • илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг расмий мурожаати;
  • буюртманинг илмий ёки иқтисодий самарадорлиги юзасидан тўлиқ маълумот;
  • буюртманинг тўлиқ спецификацияси;
  • ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчининг дастлабки тижорат таклифлари ва ишлаб чиқарувчи давлат номи.

 

Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари буюртмани тақдимот шаклида ҳимоя қилади.

 

Буюртмаларни ўрганиш ва асосли хулосалар олиш мақсадида Агентлик томонидан эксперт гуруҳлари шакллантирилади. Эксперт гуруҳлари 2 ой ичида буюртмаларни кўриб чиқади ва ўз йўналишлари бўйича якуний хулосани Агентликка тақдим этади. Агентлик эксперт гуруҳларининг якуний хулосаларини умумлаштиради ва тасдиқлаш учун Фан ва технологиялар буйича давлат комиссиясига киритади. Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тасдиқланган буюртмалар рўйхатини “Ўзтрейд” АЖга хорижий етказиб берувчиларни ва ишлаб чиқарувчиларни ўрганиш ва танлаш учун тақдим этади. “Ўзтрейд” АЖ буюртмалар бўйича аниқланган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини якуний танлаш ва техник хулоса олиш учун эксперт гуруҳларига киритади.

 

Ҳужжат 2017 йил 16 ноябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Сардор ЖУМАШОВ,

эксперт-юристимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах