Президентнинг 13.12.2017 йилдаги ПФ-5283-сон Фармони билан солиқ ва молия органлари раҳбарларини рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш тартиби ўзгартирилди.
Эслатиб ўтамиз, илгари Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ-5147-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ишдаги аниқ кўрсаткичлар учун уларга лавозим маошига нисбатан 10 дан 20%гача миқдорда устама ва жарималар белгиланган эди. Батафсил – бу ерда.
Қабул қилинган ҳужжат (13.12.2017 йилдаги ПФ-5283-сон Фармон) бу тартибни бекор қилди.
Эндиликда иш ҳақига устамалар ўрнига мукофотлаш жорий этилмоқда. Яъни рағбатлантириш ҳар ойда қўшимча ҳақ шаклида эмас, балки бир марталик тўловлар кўринишида амалга оширилади.
Бундан ташқари, рағбатлантириш чоралари ва интизомий жазо қўллаш мезонлари ва миқдорлари ўзгарди. Бунда белгиланишича, мукофотлаш лавозим маошининг 50%идан, жарималар эса - 30%идан ошмайди. Қуйидаги жадвалга қаранг:
Мукофотлаш
|
|
Маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилгани учун |
10% |
Бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги қисқартирилгани учун |
20% |
Маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилгани учун |
20% |
Жарималар
|
|
Маҳаллий бюджет прогнози бажарилмаганлиги учун |
10%дан |
Маҳаллий бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги оширилгани учун |
|
Маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилмаганлиги учун |
Мукофотлаш ва жарималар молия вазири ва ДСҚ раиси томонидан қўлланилади. Эндиликда солиқ ва молия органлари раҳбарлари ҳар ойда тегишли даражадаги халқ депутатлари кенгашларида ҳисобот беришлари шартлиги боис, рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари тақдимномасига биноан амалга оширилади (батафсил – бу ерда).
Қолган масалалар алоҳида Низомда батафсил ёритилади, Вазирлар Маҳкамасига уни 1.01.2018 йилгача ишлаб чиқиш топширилди.
Ҳужжат 13.12.2017 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.