Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Аҳоли янги электр энергияси ва газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун ҳақ тўламайди

19.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

Уларда бир нечта қизиқарли жиҳатларни ажратиб кўрсатиш мумкин.

 

Биринчидан, маиший истеъмолчилар (яъни, аҳоли)га электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишинча ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади. Бироқ бу ерда қуйидагиларни инобатга олиш даркор.

Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими

 

1) Нормада фақат замонавий, яъни электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимларига интеграцияланган ҳисоблагичлар (ЭНҲАТ, ГНҲАТ) хусусида сўз бормоқда. Замонавий талабларга жавоб бермайдиган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш харажатлари истеъмолчи (мулкдор) томонидан мустақил равишда  тўланади.  

 

2) Табиий газдан фойдаданиш қоидаларида яна битта шарт бор. Унда айтилишича, табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини таъмирлаш ва давлат қиёсловидан ўтказиш учун харажатлар уларнинг мулкдори томонидан қопланади. Демак, агар фуқаро унга ўрнатилган ҳисобга олиш ускунаси учун тўловни амалга оширган бўлса, у унинг мулкдори ҳисобланади ва уни даврий қиёсловдан ўтказиш ишлари учун ўзи тўловни амалга ошириш керак. Агар ҳисоблагич газ таъминоти ташкилоти томонидан ўрнатилган бўлса ва истеъмолчи унинг қийматини тўламаган бўлса, даврий қиёслов ҳам бепул ўтказилади.

 

3) Юқорида кўрсатилган қоидалар фақат ҳисобга олиш ускуналаридан лозим даражада фойдаланилган тақдирда ишлайди. Агар ҳисоблагичга истеъмолчининг айби билан зарар етказилган, ишдан чиқарилган ёки йўқотилган бўлса, уни алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва ўрнатиш учун тўлов истеъмолчининг ўзи томонидан амалга оширилади.

 

Иккинчидан, маиший истеъмолчилар (яъни аҳоли)нинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик, тегишинча, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига юклатилади.

 

Бу - муҳим! Янгиланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларида қуйидагилар тўғридан-тўғри кўзда тутилади: агар қиёсловдан ўтказиш муддати ўтиб кетган бўлса, бироқ электр таъминоти корхонаси қиёсловдан ўтказмаган бўлса – истеъмолчи ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича тўловни амалга оширишни давом эттиради. Бундай ҳолатда электр таъминоти корхонаси истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш қиёслашлараро интервал муддати ўтган ҳисоблагич билан амалга оширилган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилишга ҳақли эмас. Табиий газдан фойдаланиш қоидалари бундай кафолатни ўз ичига олмайди.  

 

Учинчидан, тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш фақат уларнинг ихтиёрига биноан амалга оширилади. Демак, энергия таъминоти ташкилотлари бундай хизматларга мажбурлаши мумкин эмас.

 

Маълумот учун: уланиш учун ҳужжатлар “ягона дарча” ягона марказларида қабул қилинади. Тадбиркорларни электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартиби билан танишишни таклиф этамиз.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган  ва 16.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



 

Олег Заманов.