Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Пенсияларни янги низомга асосан қайта ҳисоблаймиз

19.01.2018


Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2963, 2018 йил 12 январь) билан Пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У Президентнинг 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5245-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 декабрдан бошлаб янги энг кам:

  • иш ҳақи - ойига 172 240 сўм;
  • ёшга доир пенсиялар - ойига 336 880 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 336 880 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланган эди.

 

Қабул қилинган Низомга иловада 1.01.1973 йилдан бошлаб  ҳозирги вақтга қадар даврда амал қилган энг кам иш ҳақи миқдорлари акс эттирилган. Бу маълумотлар 2017 йил 1 декабрдан кейин иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларни  қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланилади.

 

Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларни  қўллаган ҳолда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаш тартиби алоҳида Низом (8.09.2011 йилдаги 252-сон ВМҚга 2-илова) билан белгиланади.

 

2017 йил 1 декабргача тайинланган пенсиялар 1,15 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.

 

Масалан, 2017 йил 1 декабргача пенсионер 521 250 сўм миқдорида ёшга доир пенсия олган. Уни 1,15 коэффициентни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблашда унинг ҳозирги вақтда амал қиладиган миқдорини оламиз – 599 437,5 сўм (521 250 х 1,15).  2017 йил декабр ойидан бошлаб пенсионер пенсиянинг ушбу қайта ҳисобланган суммасини олишга ҳақли.

 

Пенсияни ҳисоблаш учун ЭКИҲнинг 8 бараваридан ортиқ бўлмаган (172 240 х 8 = 1 377 920 сўм) ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

 

Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициент қўлланилган янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ЭКИҲнинг 8 баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори ЭКИҲнинг 8 баравари билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган фоизга кўпайтирилади.

 

Пенсияни тайинлаш учун зарур иш стажига (эркаклар учун – камида 25 йил, аёллар учун – камида 20 йил, ногиронлар учун – “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ) эга бўлмаган такдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.

 

Барча холларда пенсияларга устама амалдаги энг кам ойлик иш ҳақидан (172 240 сўм) келиб чиқиб аникланади.

 

Низом Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 12.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Музаффар Мирзағаниев.