Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Фойда солиғи ёки ободонлаштириш солиғидан вақтинчалик озод этиш ўрнига – ставкани 50%га камайтириш

19.01.2018

 

Алоҳида юридик шахслар ёки фойда солиғи ёхуд ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан вақтинчалик озод этилган. Иккита солиқнинг бирлаштирилиши муносабати билан Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорида ушбу имтиёзлар тақдирини ҳал этган махсус норма сақланади.

 

Масалан, Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарори асосида Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорига 35-иловага биноан фаолият турларини амалга оширадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2020 йил 1 январга қадар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод этилган. Бунда ушбу юридик шахслар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан озод этилмаган.

 

Шу сингари, Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПҚ-2843-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган, фармацевтика товарлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари, шунингдек, пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар 2022 йилнинг 1 январигача бўлган даврда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан озод этилган. Улар фойда солиғидан озод этилмаган.

 

2018 йилдан бошлаб ушбу иккита солиқнинг бирлаштирилиши муносабати билан фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини  тўлашдан тўлиқ озод этиш кўринишида вақтинчалик имтиёзларга эга юридик шахслар фойда солиғини 2 баравар камайтирилган ставка бўйича тўлашга ҳақли. Улар камайтирилган ставкани имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугагунча қўллашлари мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Музаффар Мирзағаниев.