Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида хабар берганлик учун – мукофот

22.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 8.01.2018 йилдаги 15-сон қарори билан Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Қандай ҳолатларда рағбатлантиришади

 

Ҳужжатда фуқаролар ва жамоат ташкилотлари, шу жумладан диний ташкилотларнинг ҳуқуқбузарликларга қарши курашишдаги фаол иштироки рағбатлантирилиши назарда тутилади.

 

Унга қуйидагилар асос бўла олади: 

  • қасддан содир этилиши режалаштирилаётган ёки содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиши ёхуд тўхтатиши;
  • тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши натижасида жиноят содир этилишининг олди олиниши;
  • қасддан содир этилаётган жиноятни тўхтатиши ва уни тўлиқ фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;
  • фош этилмаган жиноят бўйича уни фош этишга кўмаклашувчи далилларни аниқлаши ёки уни содир этган шахслар ёхуд уларнинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши натижасида жиноятнинг фош этилиши;
  • қидирув эълон қилинган шахснинг яширинган манзили ҳақида хабар бериши, уни ушлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;
  • бедарак йўқолган шахс ҳақида берган маълумоти асосида унинг аниқланиши;
  • аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиши ва уни бевосита амалга ошириши;
  • жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларни амалга жорий этиши.

 

Таклифларни ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар беради

 

Рағбатлантириш – бу пул мукофоти бўлиб, у тегишли ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар (республика ва ҳудудий) томонидан тўланади. Рағбатлантириш бўйича тақдимномани ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар беради. Улар рағбатлантириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни йиғади ва расмийлаштиради.

 

Маълумот учун: ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар тизимига ички ишлар; прокуратура; МХХ; адлия; давлат божхона ва солиқ хизматлари; меҳнат; таълимни давлат томонидан бошқариш; давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш; экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари киради.

 

Фуқароларгамукофот, жамоат ташкилотларига ташаккурнома

 

Фуқароларни тегишли идоралараро комиссиялар мукофотлайди:

  • ЭКИҲнинг 10 бараваригача  – туман (шаҳар) комиссиялари;
  • ЭКИҲнинг 15 бараваригача –  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари;
  • ЭКИҲнинг 20 бараваригача – республика комиссияси.

 

Комиссиянинг даражасидан ташқари, мукофотнинг аниқ миқдори профилактика органларига кўмаклашиш турига боғлиқ бўлади.

 

Рағбатлантириш учун асос

 

Рағбатлантириш тури

1.

 

 

Ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳар бир тақдим этилган тасдиқланган хабар ҳамда қидирув эълон қилинган ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни топишда ёрдам берганлиги учун (белгиланган қиматларга нисбатан %да):

маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун

50%игача

унча оғир бўлмаган жиноятлар учун

 75%игача

оғир жиноятлар учун

100%игача

ўта оғир жиноятлар учун

150%игача

 

Масалан, туман даражасида тайёргарлик кўрилаётган оғир жиноят тўғрисида хабар берганлик учун 1 722 400 сўм  (ЭКИҲнинг 10 баравари х 100%), ўта оғир жиноят тўғрисида хабар берганлик учун ­– 2 583 600 сўм (ЭКИҲнинг 10 баробари х 150%) олиш мумкин.

 

2.

Бедарак йўқолган шахсларни аниқлашда ёрдам кўрсатилиши

 

 

 

Ташаккурнома ва бошқа эсдалик совғалар билан тақдирлаш

3.

Аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиш ва уни бевосита амалга оширилиши

4.

Жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларнинг амалга жорий этилиши

 

Эътибор қаратинг! Жамоат ташкилотларига пул мукофотлари тўланмайди, улар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган  ва 12.01.2018 йилда кучга кирди.
 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


 

Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах