Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ўсимлик ёғини ишлаб чиқарувчилар 1.01.2019 йилга қадар ҚҚСдан қисман озод этилди

22.01.2018

Президентнинг 19.01.2018 йилдаги “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Тармоқни ривожлантириш – “йўл харитаси” бўйича

 

Ҳужжат билан Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. У:

 

а) Ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ресурс базасини кенгайтириш – хом ашёнинг етарлича эмаслиги сабабли ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ ишга солинмаган, аҳоли эҳтиёжлари эса қаноатлантирилмаётир. Муқобил ёғ олинадиган экинлардан фойдаланиш таклиф этилмоқда.

 

б) Ёғ-мой корхоналаридаги асбоб-ускуналарни модернизация қилиш

 уларни ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиш ва ҳисобини юритишнинг замонавий тизимлари билан жиҳозлашни назарда тутади.

 

Масалан, чигитни қайта ишловчи ёғ-мой корхоналарини чигитни юклаш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнини реал вақт режимида кузатиш, жумладан хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ўлчаш ва ҳисобини юритиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимлар билан жиҳозланади. Чигит, пахта ёғи, шрот ва шелухани ташийдиган юк автомашиналари эса уларнинг ҳаракатланишини реал вақт режимида мониторинг қилиб бориш учун замонавий GPS трекерлар билан жиҳозланади.

 

 

Экстрактли пахта ёғини фақат Ўзпахтаёғ” АЖ харид қилади

 

Шундай тартиб жорий этилдики, унга кўра кейинчалик саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстрактли пахта ёғи биржа савдолари орқали фақат “Ўзпахтаёғ” АЖ корхоналарига сотилади.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари техник чигитни шундай тартибда “Ўзпахтаёғ” АЖ корхоналарига (рўйхат бўйича) сотилиши мустаҳкамланган эди. Батафсил – бу ерда.

 

ҚҚС бўйича имтиёзлар

 

Ўсимлик ёғини ишлаб чиқарувчилар 1.01.2019 йилга қадар импорт ёғ-мой хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган ҳажмлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах