Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Ўзбекистон маданий мероси объектлари ягона электрон базага киритилади

23.01.2018

 

Президентнинг 16.01.2018 йилдаги Ф-5181-сон «Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги фармойиши эълон қилинди.  

 

Ҳужжат билан 2018-2023 йилларда моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича республика комиссияси ташкил этилди. Маданият вазирлиги комиссиянинг ишчи органи ва фаолиятининг ташкилотчиси саналади.

 

Комиссия таркибига Бош вазир, маданият, иқтисодиёт ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори ва бошқалар киради.

 

Дастурнинг алоҳида йўналишлари билан ишчи гуруҳлар шуғулланади, уларнинг таркиблари ҳам ҳужжат билан тасдиқланди. 1.04.2018 йилга қадар улар республиканинг барча моддий маданий ва археология мероси объектларининг уларнинг туристик потенциали, тарихий-маданий аҳамияти, техник ҳолати каби кўрсаткичлари бўйича хатловдан ўтказилишини ташкил этишлари даркор.

 

Натижалар барча объектлар тўғрисида батафсил маълумотлар билан яратиладиган ягона электрон маълумотлар базасига киритилади. Малакали мутахассислардан иборат ҳудудий эксперт гуруҳлари мерос объектларини хатловлар ўтказади.  

 

Ҳудудий ҳокимликлар, тегишли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари объектлар ҳолатини тўлиқ ўрганиш учун барча шароитларни яратишлари шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган  ва 17.01.2018 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах