Бу ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган (19.01.2018 йилдаги ПҚ–3484-сон қарорга илова).
Молия, иқтисодиёт ва адлия вазирликлари, «Ўзпахтаёғ» АЖ, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қуйидаги чора-тадбирларни кўриш топширилди:
- пахта ёғини аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун қатъий белгиланган қийматда сотиш тартибини ишлаб чиқиш – нарх уни ишлаб чиқариш ва сотишдаги харажатларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади;
- аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари ва пахта ёғини қатъий белгиланган нархларда сотадиган ташкилотлар рўйхатини ишлаб чиқиш.
Маълумот учун. Илгари ҳужжат иловаларсиз ЎзА сайтида эълон қилинган эди, ва биз «Йўл харитаси»да назарда тутилган айрим чора-тадбирлар хусусида хабар берган эдик. Пахта ёғига қатъий белгиланган нархларнинг жорий этилиши бир кун кейин (20.01.2018 й.) эълон қилинган Президентнинг 19.01.2018 йилдаги ПҚ–3484-сон қарорига иловада назарда тутилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 20.01.2018 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.