Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Йирик давлат корхоналари раҳбарларининг илм-фан ва инновациялар бўйича ўринбосарлари пайдо бўлади

23.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 24-сон «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга амалий жорий этилишини таъминлаш мақсадида шу йилдан бошлаб хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари қатор чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим бўлади.

 

1 – штат жадвалига илм-фан ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосари лавозимини киритиш;

 

2 –инновацияларга буюртмалар портфелини шакллантириш ва яратилган технологияларнинг тажриба-саноат синовини ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш, маҳсулотнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ташкил қилишга масъул бўлимларни тузиш;

 

3 – йирик давлат корхоналарида мос йўналишдаги ИТИ ва ОТМнинг малакали етук мутахассислари ва илмий ходимларини жалб этган ҳолда янги техника ва технологияларни ишлаб чиқишга ихтисослашган муаммовий тармоқ лабораторияларини ташкил этиш;

 

4 – Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш (юридик шахс ташкил этмасдан). У мазкур субъектлар соф фойдасининг 10%и  миқдоридаги ажратмалар ҳисобига шакллантирилади. Жамғарма маблағлари қатъий белгиланган мақсадларга, шу жумладан мос йўналишдаги ИТИ ва ОТМни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

 

Инновацион менежмент бўйича курслар очилади

 

2018 йил февраль ойидан бошлаб Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси базасида инновацион менежмент бўйича қисқа муддатли махсус курслар ташкил этилади. Уларда ИТИ ва ОТМ, хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари масъул раҳбарлари ва мутахассислари ўқитилади.

 

Махсус курсларда ўқиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ходимлари курсларнинг тингловчилари бўлган юридик шахсларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади. Курслар дастури бир ой муддатда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган  ва 17.01.2018 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Ленара Хикматова.