Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қишлоқдаги арзон уй-жойлар: талабгорларни комиссия танлаб олади

21.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2018 йилдаги 103-сон қарори билан Ариза берувчи – уй қурувчининг 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

 

Ҳужжатнинг олдинги таҳрири ўз кучини йўқотди.

 

Агар илгари арзон уй-жойлар дастурида иштирок этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тавсияси талаб қилинган бўлса, энди иштирокчиларни тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги талабгорларни танлаш бўйича доимий ишлайдиган комиссия белгилайди.

 

Комиссия 9 та аъзони ўз ичига олади ва туман даражасидаги қуйидаги раҳбарлардан иборат бўлади:

  • ҳоким;
  • ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
  • «Маҳалла» фонди бўлими раҳбари;
  • ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи;
  • тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;
  • туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси;
  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман кенгаши раиси;
  • туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши вакили.

 

Умуман олганда умумий тартибга жиддий ўзгартиришлар киритилмади. Эслатиб ўтамиз, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ва муайян ижтимоий мезонларга жавоб берадиган оилалар арзон уй-жойлар дастурида иштирок этиш учун талабгорлик қилишлари мумкин.

 

Шу билан бирга тавсия олиш шарти сифатида оиланинг кам таъминланганлиги – рўйхатда йўқ. Оила даромади, илгаригидек, оиланинг уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжини ўрганиш чоғида ҳисобга олинади. Бироқ энди «даромади юқори бўлмаган оила» – бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига ЭКИҲнинг 3 баравари миқдоригача (яъни 516 720 сўмдан кам) тўғри келиши белгиловчи омилга айланади.  

 

Кредит олишга талабгорлар навбати Комиссия балларига боғлиқ бўлади

 

Ариза берувчи ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича Комиссияга анкета-аризани ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади. Бундай ҳужжатлар рўйхати Низомга иловада кўрсатилган.

 

Аризани кўриб чиқиш учун Комиссия оиланинг уй-жой шароитларини ўрганади ва ҳисобга олинадиган барча омиллар бўйича балл (0 дан 10 гача) қўйиш йўли билан дастурда иштирок этиш учун ижтимоий устуворлигини белгилайди. Кўриб чиқилаётган мезонларнинг ҳар бири бўйича баллар сони қайд этилган батафсил жадвал Низомда берилган.

 

Умумий балл Комиссиянинг ёзма тавсиясида кўрсатилади ва талабгорнинг ипотека кредити олиши тўғрисидаги буюртманомасини кўриб чиқишнинг биринчи навбатдаги ҳуқуқи ва навбат тартибига таъсир кўрсатади. Энг юқори балл олган талабгорнинг аризаси кредитга лаёқати баҳоланаётганда биринчи даражали навбатга эга бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 19.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Ленара Хикматова.