Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Сайёр кассалар пенсия ва нафақаларни қандай тўлайдилар

16.03.2018

 

Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қарори (14.03.2018 йилда 2980-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисида йўриқнома тасдиқланди. 

 

 

Эслатиб ўтамиз, 1.07.2017 йилдан бошлаб пенсия ва нафақаларни тўлаш функциялари почта бўлинмаларидан Халқ банки бўлинмаларига ўтказилган (13.03.2017 йилдаги ПҚ–2826-сон қарорга қаранг).

 

Йўриқномада пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни етказиб бериш, қайдномаларни расмийлаштириш, тўловлар тўланишини назорат қилишни ташкил этиш, тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни солиштириш қоидалари белгиланган.

 

Бу – муҳим! Сайёр кассалар қуйидагиларни тўлайдилар:

  • давлат пенсиялари;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган, кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар;
  • бола туғилганда бериладиган нафақалар;
  • дафн этишга нафақалар;
  • автобензин сотиб олиш харажатлари учун ҳамда уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари бўйича компенсация пул тўловлари;
  • Ўзбекистон ҳудудида яшовчи, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга, шунингдек 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига компенсация пул тўловлари;
  • Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация- ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари;
  • пенсия ва нафақалардан алимент тўловлари;
  • тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари. 

 

Кўрсатилган тўловлар Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан аҳолининг яшаш жойларига етказиб берилади ҳамда фуқаролар йиғинлари биноларида ёки бошқа маъмурий биноларда нақд шаклда топширилади. 

 

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек мустақил ҳаракатланиш ва тегишли тўловларни сайёр кассалардан олищ имкониятига эга бўлмаган шахсларга пул маблағлари бевосита уларнинг яшаш жойига етказиб берилади. Бундай шахслар рўйхати ҳар ойнинг 27-санасига қадар шакллантирилади ҳамда ҳудудий пенсия бўлимига электрон ва ёзма шаклда тақдим этилади.

 

Пул маблағларини етказиб бериш санаси ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида, бироқ ҳар ойнинг 27-санасидан кечиктирмай белгиланади. Пенсия ва нафақаларни тўлаш муддати дам олиш ва байрам кунларига тўғри келганда, уларни тўлаш муддатидан олдин амалга оширилиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 14.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Ленара Хикматова.