Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Дориларга ножўя реакциялар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабарнома юборилади

20.04.2018

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами  3000, 16.04.2018 йил) билан Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган ҳолатлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомнинг талаблари даволаш-профилактика муассасалари (ДПМ), дорихоналар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ва фойдаланувчи ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади. Мазкур субъектлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида ёзма равишда Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилишлари шарт

 

Бунинг учун белгиланган шаклдаги ёзма хабарнома расмийлаштирилади. Қуйидаги жадвалда ножўя реакция ҳолати аниқланган вазиятга боғлиқ ҳолда хабардор қилиш тартиби тақдим этилган.

 

Ножўя реакция ҳолатини аниқлаш

Хабарномани расмийлаштириш ва юбориш тартиби

Хабар бериш муддати

ДПМда беморни даволаш жараёнида (стационар ёки амбулатор шароитида)

 

 

 

 

 

Реакцияни кузатаётганган ДПМнинг ходими бу ҳақда зудлик билан даволовчи врачга хабар беради. Даволовчи врач хабарномани расмийлаштиради ва уни ССВга юборилишини таъминлайди. 

10 кун ичида 

 

 

 

 

Уй шароитида даволанган беморда  ножўя реакция аниқланганда

Бемор дорига ножўя реакция аниқланганлиги сабабли ДПМга мурожаат қилади. Қабул қилган врач унда ножўя реакция айнан ушбу дорини қўллаш оқибатида вужудга келганлиги фактини тасдиқлагандан кейин, хабарномани расмийлаштиради ва ССВга юборади.

10 кун ичида




Дорихона ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ёки реализация қилувчи ташкилотлар томонидан ножўя реакция тўғрисида маълумот олинганда

Шундай маълумот олган ходим зудлик билан ташкилот раҳбарига хабар беради.Хабарнома расмийлашитилади ва ССВга юборилади

 

10 кун ичида

Қўлланилган дори воситасининг ножўя реакцияси анафилактик реакция, Лайелл синдроми ёки Стивенс-Джонсон синдроми билан боғлик деб хулоса қилинса ёхуд бу ҳақда маълумот олинса, шунингдек унинг оқибатида инсон вафот этганлиги аниқланса

Хабарнома расмийлаштирилади ва ССВга юборилади

1кун ичида

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах