Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Жамоа шартномалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун - жарима

20.04.2018

Жамоа шартномалари ва келишувлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик ҳақида нималарни билиш керак? Ушбу саволга меҳнат муносабатлари соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради.

 

Жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи ва ходимлар ўртасида меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва касбий муносабатларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжат. Ҳужжатда иш берувчининг жамоа аъзолари олдидаги уларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган мажбуриятлари айтиб ўтилади. Булар рағбатлантириш ва иш ҳақига устама масалалари, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича турли чора-тадбирлар бўлиши мумкин. Жамоа шартномасини иш берувчи ва ходимлар касаба уюшмаси тузади. Касаба уюшмаси бўлмаган тақдирда ходимлар номидан ходимларнинг ваколатли вакиллари бўлиши мумкин.

 

Иш берувчи кўпинча жамоа шартномаси тузишни ортга суришга уриниб кўради, чунки бу қўшимча харажатлар билан боғлиқ, ходимлар эса, аксинча, қўшимча кафолатлар олишдан манфаатдор бўлишади.

 

Иш берувчи ўз имкониятларидан келиб чиқиб ходимларни рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялаш тизимини яратса, у бундан фақат наф кўради. Бу юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш ва ушлаб туришга хизмат қилади, улар ўз иш жойларини қадрлай бошлашади. Корхона имижи учун ижобий таъсири яққол намоён бўлади.

 

Корхонанинг масъулиятли ходимлари Меҳнат кодексининг 34-моддаси таъсири остига тушмаслиги ҳам муҳим. Жамоа шартномалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ЭКИҲнинг 5 бараваригача жарима солиниши мумкин.

 

Қонунчиликни бузиш деганда - шартнома мажбуриятларини бажармаслик, жамоа шартномасини тузиш, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш  борасида музокаралар ўтказиш бўйича ходимларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашни истамаслик ёки уларни ўтказишни пайсалга солиш тушунилади. Ходимлар музокаралар ўтказиши ва шартномага амал қилиниши устидан назоратни амалга ошириши учун зарур бўлган маълумотларни вакиллик органларига бермаслик ҳам қонунга хилоф саналади.

 

Бунинг устига касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи мулкдордан унинг айби билан жамоа шартномаси мажбуриятлари бузилаётган ва ёки бажарилмаётган раҳбарга нисбатан чора кўришни талаб этиши мумкин.

 

Таҳририятдан. Ҳурматли ўқувчилар, агар сизда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан саволлар бўлса, 26 апрель куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўтказиладиган семинарга таклиф этамиз. Унга бу ерда олдиндан рўйхатдан ўтилади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах