Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Мактаб педагогларига – мукофотлар, имтиёзли автокредитлар ва ипотека

16.08.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 14.08.2018 йилдаги қарорида халқ таълими тизимини такомиллаштиришга оид шу ва бошқа чора-тадбирлар назарда тутилган. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.  

 

Имтиёзли шартлардаги ипотека ва кредитлар

 

Биринчидан, арзон уй-жойлар қуриш дастурлари доирасида ўқитувчиларга квартиралар сотиб олиш учун 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7% ставкаси билан ва кейинги даврда МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида имтиёзли ипотека расмийлаштирилади. Дастлабки бадал сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 10%ини ташкил этади.

 

Иккинчидан, педагог ходимларнинг оила аъзолари «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида иссиқхона ташкил этиш, қорамол, парранда сотиб олиш ва тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит олишлари мумкин. Кредитлар 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 7% ставка миқдорида берилади.

 

Учинчидан, халқ таълими тизимидаги ходимлар турли мақсадлар учун истеъмол кредитлари, шунингдек автомобиль сотиб олиш учун кредитларни ҳам олишлари мумкин. Бунинг учун махсус жамғарма ташкил этилади, унга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 млн АҚШ доллари ажратилади, шунингдек халқаро молия институтларининг маблағлари жалб этилади.

 

Ушбу кредитларни олиш учун тавсия этиладиган педагоглар рўйхатларини Халқ таълими вазирлиги тайёрлайди. Кредит ажратиш шартлари қуйидагича:

  • бериш муддати – 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;
  • дастлабки бадал суммаси – сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25%и;
  • фоиз ставкаси – МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда.

 

Ўқитувчилар кўпроқ рағбатлантирилади

 

Ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагогларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади. Таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган, давлат мукофотларига сазовор бўлган ўқитувчилар санаторий-соғломлаштириш муассасаларига имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.

 

Ёшларни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган педагогларни тақдирлаш учун давлат мукофоти таъсис этилади. 2018–2020 йилларда «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари» ташкил этилади. Бир ой муддатда унинг концепцияси ва намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Таълим жараёни мақбуллаштирилади

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълимнинг амалдаги таянч ўқув режаси 10%га қисқартирилади. Мазкур фанлар бўйича дарс соатлари қисқартирилган мутахассислар талаб юқори бўлган бошқа ўқув фанларга бепул қайта тайёрлаб ўтказилади.

 

Соҳага оид бўлмаган юклама солиш тақиқланди

 

Биринчидан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга жалб қилиш. Булар, шу жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишлардир;  

 

Иккинчидан, уларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш;
 

Учинчидан, ўқитувчилардан дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш, синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш;
 

Тўртинчидан, халқ таълими муассасалари фаолиятини асоссиз ҳолда текшириш. 

 

Аъло баҳога ўқиганларга медаль берилади

 

Янги (2018/2019) ўқув йилидан бошлаб умумтаълим, шу жумладан, ихтисослаштирилган мактаблар, санъат ва маданият, олимпия захиралари мактаб-интернатлари, академик лицейлар битирувчиларига олтин ва кумуш медаллари таъсис этилади.

 

Медаллар 9-синфни битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд, намунали хулқ-атворли, жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади.

 

Бунда олтин медаль 10-11-синфлардаги барча фанлардан оралиқ, якуний назоратлари, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган ўқувчиларга берилади. Кумуш медаль олиш учун 9-синфни битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома олиши ва 10-11-синфлардаги барча фанлардан йиллик баҳолари аъло бўлиши лозим. 

 

Ленара Хикматова.