Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Оролбўйини ривожлантириш билан инновацион марказ шуғулланади

19.10.2018

Читать на русском языке

 

Президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилмоқда (16.10.2018 йилдаги ПҚ–3975-сон қарор).

 

Лойиҳа Ислом тараққиёт банки ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг илмий-техник кўмагида амалга оширилади. Янги ташкил этилган марказ Президент ҳузурида фаолият юритади.

 

Халқаро инновация марказининг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда экотизимни яхшилаш ҳамда муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш;
  • шўрланган тупроқли муҳитдаги турли муаммоларни ҳал этиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • синовлар ўтказиш учун тажриба далаларини ташкил этиш;
  • инновацион технологиялар ва ёндашувларни, ш.ж. агроўрмон мелиорацияси, саҳрони дарахтзорга айлантириш, сув ости экинлари, биоэнергетика, экинлар диверсификацияси, экинлар комплексини етиштириш, чорвачилик, яйловларни ривожлантириш, қурғоқчиликни бошқариш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим ўзгаришларига мослашувчанликни белгилаш, илгари суриш ва тақдим этиш;
  • Орол қуришининг оқибатларини бартараф этиш ва Орол денгизи ҳавзасини экологик соғломлаштириш соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш. 

 

Халқаро инновация маркази ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

– Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

– Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) томонидан ажратилган (in-kind) маблағлар;

– Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижаларига кўра ажратиладиган маблағлар;

– Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки томонидан лойиҳаларни молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар;

– халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

– юридик ва жисмоний шахслар, ш.ж. Ўзбекистон норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

– қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

– Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган тупроқли ерларда экотизимни ва барқарор ҳаёт фаолиятини ривожлантириш, синовлар ўтказиш учун тажриба далаларини яратиш;

– Орол денгизининг қуриб қолган қисмида ўрмон яратиш учун кўчатларнинг юқори унумдор уруғларини тайёрлаш;

– қурғоқчиликни бошқариш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим ўзгаришларига мослаштириш, шунингдек ушбу соҳада давлат-хусусий шерикчиликни ташкил этиш ва унинг имкониятларини кенгайтириш бўйича тадбирлар;

– халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича ишларни ташкил этиш;

– Халқаро инновация марказини замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлаш, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш;

– Халқаро инновация марказини жорий, моддий-техник таъминлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш;

– Халқаро инновация маркази фаолиятини бошланғич босқичда (2018 йилда ва 2019 йилнинг I ярим йиллигида) молиялаштириш Халқаро инновация маркази томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_