Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Константин Иванов: «Китоблар албатта буюртмачиларга етказилади»

16.11.2018

Читать на русском языке

knigi.uz интернет-дўконида харидор буюртмасини биринчи марта ўз вақтида ололмади. Балки манзил тўлиқ кўрсатилмаган ва индексни ёзишда хатога йўл қўйилган бўлиши мумкин. Китоблар харидорга етиб бориши учун зарур чоралар кўриляпти.

 

Кеча «Norma» нашриётига қўнғироқ бўлди. knigi.uz интернет-дўконининг Андижон вилоятидан бўлган мижози сотиб олган нашрлари нима сабабдан муддатида етказиб берилмагани билан қизиқди.  

 

Ҳужжатларни текшириб чиқдик, буюртма жорий йилнинг 12 октябрида расмийлаштирилган ва PayME тўлов тизими орқали ҳақ тўланган. Нашриёт 16 октябрь куни ўзбек тилидаги икки жилдли «3000 та бухгалтерия ўтказмаси»ни жўнатган. Бу ҳужжат билан тасдиқланган.

 

Унда сабаб нимада? Нега китоблар муддатида етиб бормаган? Ким айбдор? Бу саволларга жавоб излаган нашриёт ходимлари барча ҳужжатларни кўздан кечиришди. Китоблар ҳанузгача харидорга етиб бормаганининг бир нечта сабаблари аниқланди.

 

Биринчидан, буюртмачи индексни нотўғри кўрсатган. Олтита рақам ўрнига ўнта рақам берилган. Бу муаммо почтадагилар ёрдамида ҳал бўлди, улар маълумотнома бўйича олувчининг почта бўлими индексини аниқлаб беришди.

 

Иккинчидан, буюртмачи манзилида вилояти кўрсатилмаган. Шаҳрихон тумани фақатгина Андижон вилояти таркибида бўлганлиги учун бу масала жўнатувчи томонидан ҳал этилди.

 

Учинчидан, манзилда фақат қишлоқ ва қишлоқ фуқаролар йиғини номи кўрсатилган.

 

Тўртинчидан, фақат олувчининг фамилияси кўрсатилган, исми ва отасининг исми тўлиқ берилмаган ёки бош ҳарфлари келтирилмаган.

 

– Бугунга қадар китобларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар бўлмаган. Бундай ҳолат биринчи марта учраяпти, – дея шарҳлади нашриёт директори Константин Иванов. – Умуман олганда, манзил нотўғри кўрсатилганига қарамай, унда буюртмачининг уй рақами ва тўлиқ исм-шарифи келтирилмагани шундай вазиятнинг юзага келишига сабаб бўлган. Харидор китобларни уйида кутиб ўтирибди, почтадагилар эса кимга жўнатиш кераклигини билишмаяпти.

 

Вазиятни ҳал этиш учун харидорга яшаш жойидаги почтага мурожаат этиши тавсия қилинди ва натижани нашриётга маълум қилиши сўралди.

 

– Харидор яшаш жойидаги почта бўлимига дастлабки мурожаатидаёқ китобларни олишига ишончимиз комил. Муддати бўйича улар аллақачон ўша ерга етиб борган бўлиши керак, – дея таъкидлади Константин Иванов. – Излаш ишлари чўзиладиган бўлса, китобларни олишида, албатта, унга кўмаклашамиз. 

 

P.S. «Norma» нашриёти маъмурияти knigi.uz интернет-дўконининг барча харидорларидан сайтда рўйхатдан ўтаётганида ва буюртмани расмийлаштираётганида тегишли катакларга киритиладиган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириб кўришларини сўрайди.   



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_