Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Автони қисқа муддатли ижарага бериш: тартиб белгиланди

18.12.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 йилдаги 1015-сон қарори билан Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида ФКнинг 565-моддасига юридик шахсларга енгил автомототранспорт воситаларини оддий ёзма шаклдаги шартнома асосида нотариал тасдиқламасдан жисмоний шахсларга 30 кунгача қисқа муддатли ижарага бериш имкониятини берадиган тузатишлар киритилди  (26.07.2018 йилдаги ЎРҚ-488-сон Қонунга қаранг).

 

Шартнома тузиш учун ижарачи ижарага берувчига қуйидагиларни тақдим этади:

  • паспорт;
  • транспорт воситасидан фойдаланадиган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси (миллий ёки халқаро намунадаги);
  • тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома (ижарага берувчининг ихтиёрига кўра);
  • гаров депозитга киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ижарага берувчининг ихтиёрига кўра).

 

Бу – муҳим! Баён этилган тартибда шартнома тузилганда уни нафақат нотариал расмийлаштириш, балки ИИВ ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш ҳам зарур эмас.

 

Шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари (қуйидаги жадвалга қаранг), уларнинг жавобгарлиги; ижарага берилаётган транспорт воситасининг бозор нархи; ижаранинг муддати; ижара тўловининг миқдори, уни тўлаш шартлари ва муддатлари ва ҳ.к. баён этилади.

 

Транспорт воситасининг қисқа муддатли ижара шартномаси томонларининг мажбуриятлари  

Ижарага берувчининг мажбуриятлари

Ижарачининг мажбуриятлари

қисқа муддатли ижарага бериш учун мўлжалланган транспорт воситаларини сақлаш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш учун шахсий ёки ижарага олинган бинога эга бўлиш

қисқа муддатли ижарага бериладиган транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқиш

ижарачини қисқа муддатга тақдим этаётган транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари билан таништириш

транспорт воситасидан фақат белгиланган мақсадда, бошқа шахсга бермаган ҳолда фойдаланиш

транспорт воситаларини белгиланган муддатда топшириш ҳамда қабул қилиш далолатномасига асосан техник соз, йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бутланган ҳолатда тақдим этиш

қисқа муддатли ижара муддати тугагандан сўнг транспорт воситасини шартнома ва топшириш ҳамда қабул қилиш далолатномасига мувофиқ техник соз ҳолатда қайтариш

транспорт воситаларидан фойдаланиш даврида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш

ижарага берувчини транспорт воситасининг эгаси сифатида жавобгарликка тортиш - маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги, транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида транспорт воситасига, учинчи шахслар ҳаёти ёки соғлигига зарар етказилганлиги билан боғлиқ ижарага берувчининг барча зарар (зиён) ва харажатларини қоплаш

шартнома тузилгандан сўнг ижара учун тўловни амалга ошириш

транспорт воситасига зарар етказилса ва (ёки) ижарага олинган транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган тақдирда зудлик билан ижарага берувчини хабардор қилиш


 

Фақат техник соз, видеорегистраторлар ва GPS навигаторлар билан жиҳозланган ҳамда техник кўрикдан ўтган транспорт қисқа муддатли ижарага берилади.

 

Ижарага берувчи гаров депозитини транспорт воситасининг қисқа муддатли ижараси даврига тўлашни талаб этиши мумкин. Гаров транспорт воситасига етказилган ва ижарачи томонидан қоплашни талаб этадиган зарарни, ЙҲҚ бузилганлиги учун жарималарни тўлашни амалга ошириш кафолати сифатида хизмат қилади. Ижарага берувчи томонидан эътирозлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шартнома муддати тугагандан сўнг гаров суммаси ижарачига қайтарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_