2016 йил 29 декабрь куни «BePro Norma» МЧЖ томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва «Камолот» ЁИҲ кўмагида бухгалтерия ҳисоботини юритиш учун мўлжалланган «1UZ Бухгалтерия. Мини» миллий дастурининг бепул версияси тақдимоти ўтказилди. Бу – Ўзбекистоннинг барча ёшлари, ўз фаолиятини энди бошлаган тадбиркорлар, бухгалтерлар, талабалар ва ўқув марказлари учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва «BePro Norma» компанияси томонидан туҳфа бўлди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- «1UZ Бухгалтерия. Мини» - ёш тадбиркорлар учун янги йил туҳфаси
«1UZ Бухгалтерия. Мини» - ёш тадбиркорлар учун янги йил туҳфаси
29.12.2016
Сир эмаски, хорижий, шу жумладан россиялик ишлаб чиқувчилар томонидан талай бухгалтерия ҳисобини юритиш учун дастурлар ишлаб чиқилган. Улар бухгалтерлар жамоасига ҳисобнинг бир-бирига боғлиқ участкаларини бир вақтда юритиш, корхона раҳбариятига эса оқилона бошқарув қарорларини қабул қилиши учун ишончли ахборотни тезкор равишда олиш имконини беради. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бухгалтерия ҳисобини автоматлаштиришнинг хорижий дастурий воситаларини муваффақиятли қўллаб келмоқдалар.
Бироқ, кўпгина афзалликларига қарамай, бошқарув ва бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш хорижий тизимларининг маҳаллий бозорда кенг тарқалишига уларнинг қуйидаги жиҳатлари тўсқинлик қилмоқда:
● юқори харид қиймати;
● ўқитиш ва кузатишнинг қимматлиги;
● узоқ муддат – ярим йил ва ундан ортиқ вақтда жорий этилиши;
● профессионал дастурчи томонидан фойдаланувчининг аниқ эҳтиёжларига мослаштирилиши ва тузатиш киритилиши талаб этилиши;
● маҳаллий ҳисоб юритиш амалиёти шароитларига ва хўжалик юритиш хусусиятларига мослаштиришнинг мушкуллиги.
Шуни эътиборга олган ҳолда "BePro Norma" МЧЖ вакиллари ўз олдиларига бевосита бухгалтерия вазифаларини ечадиган ҳамда юқоридаги барча қийинчиликларни ҳал қиладиган маҳаллий бухгалтерия тизимини барпо этиш вазифасини қўйдилар. Кичик бизнес учун мўлжалланган «1UZ Бухгалтерия. Мини» маҳаллий дастури Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мослаштирилибгина қолмай, балки унинг асосида яратилган. Ундан фойдаланиш осон, ўзбек ва рус тилларидаги қулай интерфейсга эга, имкониятлари бўйича хорижий аналогларидан деярли қолишмайди, ўз функционалини такомиллаштирган ҳолда мунтазам ривожланмоқда. «1UZ» ишлаб чиқувчилари нафақат бухгалтерияни автоматлаштириш, балки сервис хизмати кўрсатиш, ўз вақтида янгилаш ва ҳисоботлар тақвимининг мавжудлиги, бевосита мулоқот орқали маслаҳат бериш каби муаммоларнинг ечимини ҳам тақдим этадилар.
Бунинг устига, мазкур дастурнинг тўлақонли юкланувчи бепул версияси тадбиркорларга унинг афзалликларини кўриш ҳамда сифатли лицензион дастур соҳибига айланиш ва ишлаб чиқувчи билан ҳамкорликни давом эттириш хусусида якуний қарор қабул қилиш имконини беради.
“1UZ Бухгалтерия. Мини” дастурини ушбу ҳавола бўйича бепул юклаб олишингиз мумкин.
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»