Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонун ижроси депутатлар назоратида

14.09.2015

Фуқаролик жамияти институтларининг қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этиши, ижро ҳокимияти фаолиятининг очиқлиги ва унинг фуқаролар олдида ҳисоб бериб боришини кучайтириш дунёдаги ривожланган демократик мамлакатлар қаторига кириш бўйича қўйилган мақсадга эришишнинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ижтимоий-сиёсий соҳадаги дастурий мақсадларида акс эттирилган.

 

Ўтган йили Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун  қабул қилинишининг зарурлиги давлатимиз раҳбари томонидан “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгилаб берилган эди. 

 

Қонун фуқароларнинг давлат органлари фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлашга қаратилган.

 

Шуни айтишимиз лозимки, мазкур Қонун нафақат давлат органлари фаолиятининг очиқлигини оширади,  балки давлат институтлари ва жамиятнинг ўзаро ахборот алмашиш тизимини тўлиқ ўзгартиради.

 

Қонун 4 боб ва 24 моддадан иборат бўлиб, Қонун нормаларига мувофиқ Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан очиқликни таъминлаш фаолияти янада жадаллашди. 

 

Уларга асосан ҳозирги кунда:

 

-  деярли барча органларнинг Интернет тармоғида расмий веб-сайтлари яратилди ва фаол ишламоқда,

 

-  ижро ҳокимиятининг марказий органларида ва вилоят ҳокимликларида ахборот хизматлари ташкил этилди,

 

- зарур ахборотларни архив ва ахборот-кутубхона фондларига топшириш тизимли равишда амалга оширилмоқда,

 

- фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатлари билан изчил ишлар олиб борилмоқда.

 

Жорий йилнинг 23 январида Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида давлатимиз раҳбари И.Каримов қабул қилинаётган қонунларнинг   одамлар ҳаётига, сиёсий, иқтисодий тараққиётга қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида парламентга ўз фаолиятини янада такомиллаштириш имконини берадиган ахборот алмашиш механизми самарали ишлаши ўта муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

 

Дарҳақиқат, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Қонуннинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, уни амалга оширишдаги муаммоли жойларини аниқлаш бугунги куннинг долзарб масаласига айланмоқда.

 

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ушбу Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, қонун ижрочиларининг ахборот бериш соҳасидаги самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларини қонун ижросини таъминлашдаги ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида қатор семинарлар ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастурига мувофиқ 2015 йил IV-чоракда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фарғона вилоят ҳокимлиги ва давлат бошқаруви органлари фаолиятида ижро этилиши ҳолати масаласида парламент эшитувини  ўтказиш режалаштирилган.

 

Шу боис, ушбу назорат-таҳлил ишига тайёргарлик кўриш ва уни самарали ўтказиш мақсадида, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фарғона вилоят ҳокимлиги ва давлат бошқаруви органлари фаолиятида қонуннинг ижро этилиши юзасидан семинарлар ўтказилди.

 

Семинарлар давомида, қонун ижроси соҳасида эришилган ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам мавжуд эканлиги кўзга ташланди.

 

Жумладан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан  вазирлик ва идораларда АКТни ривожлантиришни баҳолаш натижаларига кўра (энг юқори 50 фоиз)  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги веб-сайти 14,9 фоизга баҳоланган, буни албатта юқори натижа деб бўлмайди. Вазирлик расмий веб-сайтида давлат хизматлари рўйхати келтирилган, аммо бу хизматлардан фойдаланиш учун ҳаволалар тақдим этилмаган. Расмий веб-сайтда қонунчиликда белгиланган давлат хизматларини тақдим қилишда керакли аризалар шакли, бланкалар ва бошқа ҳужжатларни юклаб олиш имкониятига эга файл кўринишида жойлаштирилмаган. Лекин шуни ҳам айтиш лозимки, ушбу вазирлик томонидан мавжуд ҳолатни яхшилаш бўйича бир мунча ижобий ишларни амалга оширишга киришилган.

 

Фарғона вилоятидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг расмий веб-сайтларининг ҳолати Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан мониторинг қилиниб, 32 давлат бошқарув органлари ўрганилган. Булардан: 9 давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг расмий веб сайти мавжуд, 7 бошқармага  Республика сайтидан саҳифа ажратилган. 16  давлат ҳокимияти бошқарув органлари эса расмий веб-сайтга эга эмаслиги аниқланган.

 

Мисол учун, вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси, вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят архиви, вилоят ветеринария бошқармаларида расмий веб-сайтлар ташкил этилмаган.

 

Ахборот хизматининг энг муҳим вазифаси расмий сайтдаги маълумотларни янгилаб боришидир. Ахборотнинг долзарблиги – бу унинг айни пайтдаги аҳамияти ва муҳимлиги билан белгиланади. Фақат ўз вақтида берилган ахборот инсон ва умуман жамият учун фойдали бўлиши мумкин.  

 

Эскирган ахборот долзарблигини йўқотади ва кўп даражада фойдасиз ҳисобланади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида расмий веб сайтдаги ахборотлар даврийлиги бир ҳафтадан ошмаслиги, яъни ахборотлар ҳар ҳафта янгиланиши назарда тутилган.

 

 Ўтказилган семинарлардан кўзланган асосий мақсад, ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, давлатнинг ички ҳамда ташқи сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, нафақат давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини балки, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларини ҳам қонун ижросини таъминлашдаги вазифаларини амалда қўллаш бўйича тушунтириш ва тавсиялар беришдан иборат бўлди.

 

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини сифатли таъминлаш борасида ҳали кўплаб вазифалар ва олдимизда ўз ечимини кутаётган муаммолар турибди.  Бу эса ушбу йўналишда олиб бораётган ишларимизни жонлантиришимиз зарурлигидан  далолат беради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

 Ахборот ва коммуникация технологиялари

масалалари қўмитаси аъзоси

 Ш. ШАРАФУТДИНОВ

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди

Муҳрлар ва юридик хулосаларни бекор қилиш, хусусий тадбиркорлар ва ҳомийлик

Қонунларга риоя этилишини назорат қилиш прокуратурага топширилади

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16