Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1948-12, 2017 йил 24 март) билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари зарур эмас
Банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари зарур эмас
28.03.2017
Ҳужжатдан улгуржи савдо корхоналари – ягона солиқ тўлови тўловчилари миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги банкларда (уларнинг филиалларида) очиши кераклиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.
Эндиликда тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар (шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар), якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари ҳисобварақлар очиш учун банкка давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини, шунингдек таъсис ҳужжатларининг нусхаларини (нотариал тасдиқланган нусхаларини) тақдим этиши шарт эмас. Банклар ушбу маълумотларни «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими»дан олади.
Шунингдек белгиланишича, ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризага муҳр у мавжуд бўлган тақдирда қўйилади.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 1 апрелдан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |