Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Больничные с 1 июля 2026 года: кто платит первые 5 дней – работодатель или Фонд Особенности учета в интернет-торговле (электронной коммерции) Особенности учета в интернет-торговле (электронной коммерции)

1 августдан нималар ўзгаради

29.07.2026

Читать на русском языке

Norma.uz портали 2026 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

 

* Суюлтирилган газ биржа савдосининг янги қоидалари жорий этилмоқда.

 

* Тошкент шаҳри ва вилоятнинг бир қатор туманларида иссиқхоналар учун газ таъминотида чекловлар ўрнатилмоқда.

 

* Бизнеснинг барча текширувлари фақат QR-код орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ўтказилади.

 

* "Ақлли" боғларга" – солиқ имтиёзи.

 

* Автомобилни жарима майдончасидан QR-код орқали қайтариш мумкин.

 

* Балиқчилик хўжаликлари учун янги имтиёз ва преференциялар жорий этилмоқда.

 

* Солиқчиларни мижозларга йўналтирилганлик даражасига қараб баҳолаш мумкин бўлади.

 

* Карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказишда танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизмидан фойдаланилади.

 

* Туман фермерлар кенгашлари ҳузуридаги Ҳисоб ва ҳисобот марказлари ёш фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини 2 йил давомида бепул юритади.

 

* Саноат хавфсизлиги қоидаларини бузганлик ҳақида хабар берганлик учун жарима суммасининг 20 фоизи тўланади.

 

* Архивлар иши рақамлаштирилмоқда.

 

* Эски автомобилларни топшириш учун компенсация тўланади.

 

* Қарз ва омборда сақлаш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга олиш мажбурий бўлади.

 

* Камёб ҳайвонларни овлашга вақтинчалик мораторий жорий этилмоқда.