Давстатқўм сайтида кейинги йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари лойиҳалари эълон қилинган.
Идора мутахассисларининг фикрича, статистика-таҳлилий кўрсаткичларнинг таклиф этилган таркиби минтақалар ва умуман республикадаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва муҳим мақсадли дастурлар бажарилишининг боришини кузатишда ёрдам беради.
Ўтган йилда бўлганидек, статистика ҳисоботи шакллари 9 гуруҳга бўлинган, бироқ биттасининг номи ўзгартирилган. 2019 йилда «Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси» гуруҳини «Тадбиркорлик ва банк-молия хизматлари статистикаси» деб номлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу гуруҳ мазмунида ҳам фарқ бор. Масалан, айрим ҳисоботларни топшириш муддатларини ўзгартириш таклиф этилмоқда.
Ҳисобот шакли |
Даврийлиги ва 2018 йилда топшириш муддатлари |
Даврийлиги ва 2019 йилда топшириш муддатлари |
1-KB Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи |
Йиллик: 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай |
Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай |
1-KB ilova (QM) Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлар тўғрисидаги ҳисобот |
Йиллик, 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай |
Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай |
1-KB shakliga ilova (QURILISH) Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот |
Йиллик: 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай |
Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай |
1-KB shakliga ilova (TIF) Экспорт-импорт тўғрисида ҳисобот |
Йиллик: 26 февралдан кечиктирмай |
Йиллик: 27 февралдан кечиктирмай |
1-KB shakliga ilova (energo) Ёқилғи ва энергия сарфи тўғрисида ҳисобот |
Йиллик: 26 мартдан кечиктирмай |
Йиллик: 27 мартдан кечиктирмай |
1-KB shakliga ilova (QX) Микрофирма ва кичик корхоналарнинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот |
Йиллик: 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай |
Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай |
1-KB shakliga ilova (eko) Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи |
Йиллик: 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай |
Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай |
1-KB shakliga ilova (AKT) Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот |
Йиллик: 26 февралдан, 26 мартдан кечиктирмай |
Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай |
1-KB shakliga ilova (tib) Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида 2017 (2018) йил учун ҳисобот |
Йиллик: 26 мартдан кечиктирмай |
Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай |
1-KB shakliga ilova (tur) Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи |
Йиллик: 12 мартдан, 26 мартдан кечиктирмай |
Йиллик: 27 февралдан, 27 мартдан кечиктирмай |
1-К shakliga ilova (xizmat) Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот |
Ойлик, 2-санадан кечиктирмай |
Ойлик, 4-санадан кечиктирмай |
Изоҳ: Жадвалда статистика ҳисоботини топшириш учун иккита сана кўрсатилганда биринчиси – стандарт микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, иккинчиси – чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун келтирилган.
Статистика ҳисоботи шаклларининг бошқа гуруҳларида ҳам ўзгартиришлар бор.