Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Асосий ставка йиллик 13,5% даражасида қолдирилди

12.09.2024

Читать на русском языке

Инфляцияни йил якунида прогноз кўрсаткичларига қадар ва ўрта муддатли даврда 5 фоизлик таргет даражасигача пасайтириш мақсадида МБ бошқаруви асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Иқтисодиётдаги юқори талаб ҳамда айрим турдаги озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархида кузатилган ўсиш суръатлари пул-кредит шароитлари қатъийлигини жорий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда. Бунда юқори иқтисодий фаоллик ва аҳоли даромадларининг барқарор ўсиб бораётгани ялпи талабни оширувчи асосий омиллардан бўлмоқда.

 

Умумий инфляция сўнгги 3 ойда сезиларли ўзгаришсиз сақланиб, августда йиллик 10,5 фоизга тенг бўлди. Жорий йилда мева-сабзавотлар нархи пасайиши инфляцияга қарийб 1 фоиз бандлик пасайтирувчи таъсир кўрсатди. Ўз ўрнида, йил бошидан пасаювчи тенденцияга эга бўлган базавий инфляция июнь ойидан сўнг йиллик ҳисобда пасайишдан тўхтади.

 

Банк тизими умумий ликвидлигининг ошиши ҳамда асосий ставканинг июль ойидаги пасайтирилиши таъсирида пул бозорида фоиз ставкаларининг маълум даражада пасайиши кузатилди. Бу, ўз навбатида, давлат қимматли қоғозлари бозорига ҳам таъсир кўрсатиб, улар бўйича даромадлилик даражасини пасайишида акс этди.

 

Келгусида ҳам иқтисодиётдаги юқори инвестицион ва истеъмол фаоллиги ялпи талабни қўллаб-қувватлашда давом этади. Давлат бюджети харажатлари ва тўғридан-тўғри инвестицияларнинг фаоллашуви инвестицион талабни таъминласа, хориждан пул ўтказмалари ҳажмининг юқорилиги аҳолининг реал даромадларига ижобий таъсир кўрсатиб, истеъмол талаби динамикасида намоён бўлиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, сентябрь-октябрь ойларида пенсиялар ва бюджет ташкилотларида иш ҳақилари оширилиши ҳам келгуси чоракларда истеъмол талабини рағбатлантиришга хизмат қилади.

 

Алмашув курси динамикаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарор шаклланаётгани аҳоли ва тадбиркорлар инфляцион кутилмаларига ижобий таъсир кўрсатиб, июль ойида кутилмалар 11-12 фоизгача пасайган бўлса, август ойида пенсия ва давлат секторида иш ҳақиларининг кутилаётган ошиши ва ёқилғи ресурсларининг қимматлашиши таъсирида 12-13 фоизни ташкил қилди.

 

Пул-кредит шароитларининг жорий нисбатан қатъий даражасининг сақлаб қолиниши таъсирида иқтисодиётда шаклланадиган юқори жамғариш фаоллиги ва миллий валютадаги депозитлар жозибадорлиги ялпи талабнинг мувозанатлашувига ва инфляциянинг пасаювчи динамикасини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетига эришишга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини таъминлашда давом этади. Бунда, иқтисодиётдаги талаб ва таклиф мутаносиблиги ҳамда инфляцион омилларнинг шаклланишидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилинади.

 

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 24 октябрга белгиланган.