“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677-сон Қонунга мувофиқ аудиторлик текшируви жараёнлари аудитнинг халқаро стандартларига (АХС) мувофиқ ўтказилади ва якуний босқичда аудиторлик хулосаси шакллантирилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
2022 йил давомида Молия вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда “НОРМА профессионал ривожланиш маркази” нодавлат таълим маркази билан ҳамкорликда Халқаро бухгалтерлар федерацияси (IFAC)нинг Аудит ва ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинадиган жами 48 та АХС бўйича ўзбек ва рус тилларида бепул вебинарлар ташкил этилмоқда.
Вебинарлар аудиторлик ташкилотлари раҳбарлари, аудиторлар ва ёрдамчи аудиторлар, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, бухгалтерлар, молия бўлими мутахассислари ва маслаҳатчилар, илмий педагог ходимлар ва талабалар учун долзарб ва муҳим ҳисобланади.
Ўтказиладиган вебинарлар ва экспертлар ҳақидаги маълумотлар ҳар ҳафта эълон қилиб борилади.