Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли зачесть уплаченный покупателем НДС, если поставщик – «на картотеке» Что нужно знать о новом порядке налогообложения дивидендов нерезидентов в 2026 году Когда признавать доходы от реализации туров и как их отражать в учете Когда признавать доходы от реализации туров и как их отражать в учете

Бўш иш ўринлари ягона базаси Адлия вазирлиги сайтида жойлаштирилади

15.11.2017

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона ва барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган маълумотлар базаси яратилди, деб хабар берилади Адлия вазирлигининг расмий сайтида.

Шунингдек, дастурда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларида фаолият юритаётган 3040 нафар ходимлар тўғрисида шахсий маълумотлар, уларнинг аттестациядан ўтганлиги ва малака оширганлиги ҳамда мартаба даражаларига эга эканлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам мавжуд.

 

Бугунги кунда, мазкур маълумотлар базаси Адлия вазирлигининг расмий сайтида жойлаштирилган бўлиб, ундан ҳамма эркин фойдаланиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 7-бандида Адлия вазирлигига вазирликнинг расмий сайтида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратиш ҳамда унинг мунтазам равишда янгиланиб турилишини таъминлаш вазифаси топширилган эди.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.