Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак не получить доначисление по НДС и налогу на прибыль за легковой автомобиль Ставки сборов за въезд и транзит иностранного автотранспорта на 2025 год Что изменится с 1 января 2025 года в Узбекистане

Бюджет ижроси доимо парламент аъзоларининг диққат марказида

29.05.2017

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ва 2017 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот депутатлар томонидан дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, ҳар чоракда Ўзбекистоннинг асосий молиявий ҳужжати ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш Қонунчилик палатасининг устувор вазифаларига киради ва бу доимо депутатлар корпусининг диққат марказида бўлиб келган. «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ партиямиз фракцияси йиғилишларида Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масала юзасидан ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

 

Айрим рақамларни келтириб ўтаман:

 

2016 йил якунлари бўйича мамлакат ЯИМнинг ўсиш суръати 7,8%ни ташкил этди, шунингдек, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 6,6%га ўсди. Қурилиш ишлари ҳажми 12,5% ҳамда хизматлар кўрсатиш ҳажми 12,5%га кўпайди. 2017 йилнинг биринчи чорагида эса Давлат бюджети профицит билан ижро этилди. ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,3%, саноат ҳажми – 7,4%, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ҳажми 6,6%га ўсган. Шу билан бирга юртимиз иқтисoдиётининг юқoри бaрқaрoр суръaтлaрда ўсиши вa мaкрoиқтисoдий мувoзaнaт тaъминлaнганлиги боис Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1% миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади ва 2,9%ни ташкил этди.

 

Жорий йилнинг I чорагида Давлат бюджетининг даромадлари 10 трлн. 245,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,5 %га ўсди ва белгиланган режа 101,3 фоизга бажарилиши таъминлади.

 

Асосийси - аҳоли даромадлари, ҳаёт даражаси ва сифатини муттасил оширишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши туфайли аҳолининг реал даромадлари 11%га ошди. Жумладан, 2016 йилнинг 1 октябридан бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 15%га оширилди.

 

2016 йил давомида иқтисодиётдаги таркибий ва сифат ўзгаришлар ҳамда ижобий тенденциялар нафақат унинг барқарор ва баланслашган ривожланишини таъминлади, балки аҳоли бандлиги ва даромадларининг ўсишига салмоқли ҳисса қўшди.

 

Ҳисобот даврида фаол инвестиция сиёсатининг олиб борилиши натижасида иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларида 2016 йил Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 5,2 миллиард долларлик 164 та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди ҳамда 5329 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, нефть-газ саноатида – 9 та лойиҳа, рангли металлургия тармоғида – 20, электроэнергетика соҳасида – 5, машинасозлик тармоғида – 3, электротехника соҳасида – 16, енгил саноатда – 17, бошқа тармоқларда – 94 та лойиҳалар ишга туширилди.

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва кичик корхоналар ташкил этиш мақсадида 2016 йил мобайнида кичик бизнес субъектларига 15,9 триллион сўмлик кредитлар ажратилди ва ўсиш 2015 йилга нисбатан 1,3 баробарни ташкил қилди. Жумладан, қиймати 3,3 триллион сўмлик микрокредитлар ажратилиб, халқаро молия институтларининг 206,7 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағлари ўзлаштирилди.

 

Фаол инвестиция сиёсати амалга оширилиши натижасида мамлакат иқтисодиётига ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 9,7%га, шу жумладан, хорижий инвестициялар ва кредитлар – 10,5%га ўсди. Йил бошидан буён 9 та йирик корхона, шунингдек, 4 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилди. Янгидан ташкил этилган «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» ЭИЗлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

 

Ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 5 705,8 млрд. сўм ёки умумий харажатларнинг 55,9%и миқдорида маблағ ажратилди. Хусусан, ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ёки 61,7%ни ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 3 520,2 млрд. сўм маблағ ажратилди.

 

Шу билан бирга, иштирокчилар бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, ноқонуний ишлатилиши билан боғлиқ айрим камчиликлар мавжудлигини ва уларнинг олдини олиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

 

Хусусан, депутатлар муҳокамаларда ҳисобот даврида айрим бюджет ташкилотларида маблағларнинг ишлатилиши билан боғлиқ молиявий ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилаётганлиги, шунингдек айрим тармоқларда тўлов интизомига риоя этилмаётганлиги оқибатида дебиторлик ва кредиторлик, айниқса бюджет олдидаги боқиманда қарздорликларнинг мавжуд бўлаётганлигига танқидий ёндашдилар.

 

Депутатлар қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли давлат дастурининг амалга оширилиши борасида олиб борилаётган ишларни атрофлича муҳокама қилди. Ушбу дастурнинг жами харажатлардаги улуши 2015 йилдаги 2,4 фоиздан 3,3%га кўпайганлиги таъкидланди. Шунинг баробарида фракция вакиллари партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уйларга келгусида энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳамда ижтимоий объектларни бунёд этиш юзасидан таклиф, тавсияларини билдирдилар.

Қизғин ва танкидий муҳокамалардан сўнг депутатлар ЎзЛиДеП фракция нуқтаи-назарини белгилаб, давлат бюджетининг ижроси юзасидан ҳисоботни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Полянте СВЕШНИКОВ

Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси  депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.