Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш керак. Агар тўлов муддати ўтказиб юборилган бўлса, кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня тўлашга тўғри келади. Ҳаммаси оддийдек туюлади, бироқ амалиётда инсофли солиқ тўловчилар ҳам пеня тўлаган ҳолатлар учраган.
Солиқ ва мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузганлик учун пеня ҳисоблаш тартиби Солиқ кодексининг 120-моддасида ҳамда Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисида низомда (рўйхат рақами 1724, 9.10.2007 й.) келтирилган.
Тартиб белгиланганлигига қарамай, бухгалтерия форумларида ва ижтимоий тармоқларда бухгалтерлар томонидан пеня ҳисоблашга доир саволлар мунтазам бериб турилади. Асосан, улар ЖШДС ва ШЖБПҲга дахлдор бўлади.
Даромадлар тўлаш манбаида ҳисобланган ЖШДСни тўлаш муддатлари Солиқ кодексининг 188-моддасида белгиланган.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар иш берувчилар томонидан бюджетга ЖШДС тўлови билан бирга ЖШДСни тўлаш учун белгиланган муддатларда ўтказилади (Низомнинг 7-банди, рўйхат рақами 1515, 6.10.2005 й.).
Бироқ солиқ тўловчининг шахсий ҳисобрақами карточкасида (ШҲК) акс эттириладиган пеня ҳисоб-китоби алгоритми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдан фарқ қилади. Натижада сиз солиқларни ўз вақтида тўлаганингизда ҳам пеня камроқ миқдорда бўлса-да, барибир ҳисобланади.
Бу ҳақда бу ерда ўқиш мумкин.