Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Ҳайдовчилар малакасини ошириш билан «Avtotest Report»дан ташқари бошқа ташкилотлар ҳам шуғулланади

Ҳайдовчилар малакасини ошириш билан «Avtotest Report»дан ташқари бошқа ташкилотлар ҳам шуғулланади

27.02.2018


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганлиги хусусида Адлия вазирлиги ўзининг Telegramдаги мессенжеридаги «Huquqiy axborot» расмий каналида хабар беради. 

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарори билан 1.01.2018 йилдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар 2 йилда бир марта малака оширишга мажбурлигини белгилайдиган тартиб ўрнатилган эди. «Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплексининг ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисида сертификати эса ҳайдовчилар ёнида олиб юриши ва ички ишлар органлари ходимларига тақдим этиши шарт бўлган ҳужжатлар рўйхатига киритилган.

 

Хабарда қайд этилишича, 1.06.2018 йилдан бошлаб ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш билан «Avtotest Report» МЧЖ қатори давлат таълим муассасалари ва тегишли лицензияга эга бўлган нодавлат таълим муассасалари ҳам шуғуллана олади.

 

Автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслар малака оширмайдилар.