Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак не получить доначисление по НДС и налогу на прибыль за легковой автомобиль Ставки сборов за въезд и транзит иностранного автотранспорта на 2025 год Что изменится с 1 января 2025 года в Узбекистане

Ходимни меҳнат шартидаги қандай ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириш керак

13.01.2023

Читать на русском языке

Иш берувчи ходимни нафақат алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида, балки унинг кейинги ишига таъсир қиладиган баъзи ўзгаришлар ҳақида ҳам олдиндан огоҳлантириши шарт. Бу ходим огоҳлантириш даврида – компаниядан кетиш ёки янгиликларга мослашиб ишлаб қолиш ҳақида қарор қабул қила олиши учун керак

 

Янги Меҳнат кодекси ушбу масалаларни иш берувчиларнинг барча тоифалари учун қандай тартибга солиши ҳақида МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳи раҳбари Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб беришди:

 

– Иш берувчи ходимни олдиндан огоҳлантириши шарт бўлган ҳолатларга қуйидагилар киради:

1) агар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш .

Эътибор беринг
Фақат меҳнат шартлари ўзгаради, шартномада назарда тутилган меҳнат вазифаси сақланиб қолади. Меҳнат вазифасининг ўзгариши – бу энди унинг учун ўзга тартиб белгиланган бошқа ишга ўтказиш (вақтинчалик ёки доимий).
Меҳнат шартлари – бу ходим меҳнат қиладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш омиллари тўплами. Ижтимоий омиллар жумласига меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, иш вақтининг, таътилнинг давомийлиги ва бошқалар киради. Ишлаб чиқариш омилларига – техника, санитария, гигиенага оид, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа меҳнат шартлари киради.

 

Шундай қилиб, агар иш берувчи ишлаб чиқариш сабабларига кўра, масалан, ходимларнинг иш ҳақини камайтиришни, йиллик таътил муддати давомийлигини қисқартиришни, иш вақти режимини қайта кўриб чиқишни ва ҳоказоларни режалаштирса, – у бу ҳақда ходимларни олдиндан хабардор қилиши керак.

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.