Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак не получить доначисление по НДС и налогу на прибыль за легковой автомобиль Ставки сборов за въезд и транзит иностранного автотранспорта на 2025 год Что изменится с 1 января 2025 года в Узбекистане

Имтиёзлар ва преференциялар дахлсиздир

05.03.2016

20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига (ЖК) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар циклини давом эттирамиз.

 

ЖКнинг 1926 -моддаси билан тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарлик киритилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Жиноят субъектлари

 

Моддада бу бўйича жавобгарликка давлат органлари ва ташкилотларининг виждонсиз мансабдор шахслари ва хизматчилари жавобгарликка тортилиши тўғридан-тўғри кўрсатилмаётир. Бироқ жиноят моҳиятининг ўзи фақат улар тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилишлари мумкинлигини кўзда тутади.

 

Жиноий қилмиш учта эҳтимолий вариантларнинг бирида намоён бўлиши мумкин.

 

Демак, улардан биринчиси – бу имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, бунинг остида тадбиркорлик субъектининг унга нисбатан ҳуқуқи бўлган қандайдир имтиёз ва преференцияларни қўллаш тўғрисидаги расмий мурожаатини қаноатлантирмасликни тушуниш лозим1.

 

Иккинчи эҳтимолий вариант тадбиркорлик субъектига имтиёз ва преференцияларни ғайриқонуний қўлламаслик. Бунинг остида давлат ташкилоти ваколатли мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятида имтиёз ва преференцияларни амалда рўёбга чиқариш юзасидан ҳаракатларни содир этмасликни тушуниш лозим.  Бунда алоҳида қайд қилиш лозимки, давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчисининг жавобгарлиги фақат улар қонунчиликка ёки лавозим йўриқномасига мувофиқ тадбиркорлик субъектига мустақил равишда (ташаббускорлик тартибида) тегишли имтиёз ёки преференцияни қўллашлари шарт бўлган тақдирда юзага келади.

 

Жиноятнинг учинчи намоёни – тадбиркорлик субъектига қонунчиликка мувофиқ унга эга бўлиш ҳуқуқи бўлган қандайдир имтиёз ёки преференциядан фойдаланишига ҳар қандай усул билан тўсқинлик қилиш. Бу тадбиркорлик субъекти томонидан қандайдир имтиёз ва преференциялардан фойдаланишни қийинлаштирадиган ҳар қандай фаол ҳаракатларни содир этишни кўзда тутади.

 

 

МУҲИМ! Амалиётда у ёки бу норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидаларининг ноаниқлиги туфайли тадбиркор имтиёз ёки преференция ҳуқуқига эга ёки эга эмаслигини аниқлаш қийин кечадиган ҳолатларга дуч келинади. Бундай ҳолатларда ваколатли органлар ва ташкилотларнинг ходимлари  давлат ёки ўзлари ишлайдиган ташкилот манфаатларига зарар етказиш учун шахсан жавобгар бўлмаслик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидасини тадбиркорлик субъекти фойдасига эмас, балки аксинча талқин қилишга интиладилар. ЖКга шарҳланаётган модданинг киритилиши шунга ўхшаш амалиётга чек қўйиши керак, чунки эндиликда бундай ҳаракатлар жиноий ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади (МЖтКнинг 2416-моддаси).

 

Ҳар бир аниқ вазиятда давлат фойдасига боқиманда учун жазоланиш эҳтимоли ва  имтиёзлар ҳамда преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш учун жавобгарликка тортилиш эҳтимоли ўртасидаги дилеммани ҳал қилишда мансабдор шахслар ва хизматчилар, бизнинг фикримизча, тадбиркорлик субъектининг ҳақлиги   презумпциясидан келиб чиқишлари зарур. Инчунун, олайлик, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади (Солиқ кодексининг 11-моддаси).

 

Бироқ судда ЖКнинг 1926-моддаси бўйича мансабдор шахс ёки хизматчини жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда судлар айбсизлик презумпцияси тўғрисидаги қоидани қўллашлари шарт, унга кўра қонуннинг бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи фойдасига талқин қилиниши керак. Кўрганимиздек, икки презумпция низоси мавжуд, уларни ҳал қилиш Олий суд Пленуми томонидан тушунтиришлар берилишини талаб қилади.

 

 

Жазо

 

1926 -модда  икки қисмдан иборат. Иккинчи қисм муайян оғирлаштирувчи ҳолатларга боғлиқ ҳолда жазони оғирлаштиради.

 

Биринчи қисм мазкур модданинг 2-қисмида кўзда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатларсиз содир этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилишда қўлланади. Ушбу қисм бўйича жазонинг энг юқори миқдори – 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари. Айбдорни фақат у олдин2 шундай ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирдагина  жиноий жавобгарликка тортиш мумкин.

 


Модданинг иккинчи қисми тадбиркорлик субъектига ёхуд  давлатга жуда кўп миқдорда зарар (500 ЭКИҲ ва ундан ортиқ) етказилган ёки айбдор биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун икки ёки ундан ортиқ шахснинг бирлашишини намоён қилувчи уюшган гуруҳ манфаатида, яъни  бир неча марта биргаликда жиноят содир этиш учун ҳаракат қилган ҳолларда қўлланади. Ушбу қисм бўйича жазонинг энг юқори миқдори – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

Маълумот учун: “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг (янги таҳрири) 5-моддасига асосан кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларнинг рўйхати Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрида эълон қилинади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.


 

Самир ЛАТИПОВ,

экспертимиз.


 

Мавзуга доир мақолалар:


Лицензиялаш қоидаларини бузиш жиноий жазоланади

 

Зарарнинг ўрни қопланса, жазо юмшатилади

 

Мансаб жиноятлари қандай тартибга солинди

 

Ҳар қандай компаниянинг катта сири

 

 

________________

1Қайд қилиш жоизки, қонунчиликда шундай тартиб кўзда тутилиши мумкинки, унга кўра аниқ имтиёз ёки преференциядан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъекти ваколатли орган ёки ташкилотга ёзма равишда мурожаат қилиши керак. Ёзма равишда мурожаат қилишнинг шартлиги аниқ имтиёз ёки преференция турига боғлиқ. Бироқ, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг (янги таҳрири) 5-моддасида кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар улар томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилади дейилади.

 

2 МЖтКнинг  2456-моддасида шунга ўхшаш ҳуқуқбузарлик учун кўзда тутилган маъмурий жарима миқдори 10–20 ЭКИҲни ташкил қилади.