Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак повлияют на расчет отпусков дополнительные нерабочие дни и переносы января в 2025 году План главбуха на январь 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за IV квартал 2024 года Минимальные ставки аренды: порядок применения в 2025 году Как определять цены на товары и услуги

Жавобгарликдан озод этишларини истасангиз, оқибатларни бартараф этинг

27.01.2017

Қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар туфайли қатор иқтисодий жиноятлар бўйича жиноий жавобгарликнинг олдини олиш имкони мавжуд. Аммо бу фақат муайян шароитларда содир бўлади. Қай тарзда ва қандай шароитларда амалга оширилиши хусусида бизнинг шарҳимизда.

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Жиноят кодексининг етти моддасига киритилган жиноий жавобгарликдан озод этувчи норма амалга кирди (батафсил бу ерда). Мажбурий шартлардан бири сифатида қонун жиноят аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда моддий зарарни қоплашни, шунингдек, уни содир этган шахснинг судланмаган бўлишини кўзда тутади.

 

Бунда икки ҳолатда ҳам жиноий фаолият оқибатларини бартараф этиш талаб қилинади. Гап савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш (ЖКнинг 189-моддаси) ҳамда лицензиясиз фаолият кўрсатиш хусусида бормоқда (ЖКнинг 190-моддаси).

 

Қизиғи шундаки, кўрсатилган жиноятларнинг таркиби — расмий, яъни мажбурий белгиси сифатида ижтимоий хавфли оқибатлар юз беришини кўзда тутмайди. Улар модданинг диспозициясида таърифланган қилмишлар содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган саналади.

 

Гарчи оқибатларнинг юз бериши айбланувчи ҳаракатларининг малакасига таъсир кўрсатмаса-да, улар умуман олганда инобатга олинмайди, дегани эмас. Масалан, оғир оқибатларнинг вужудга келиши суд томонидан айбни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олинади.

 

Мазкур ҳолатда эса, ғайриқонуний фаолиятнинг эҳтимолий оқибатларини бартараф этиш механизмини жавобгарликдан озод этишнинг мажбурий шарти сифатида киритар экан, қонун чиқарувчи, энг аввало, фуқаролар — товар ва хизматлар истеъмолчиларининг манфаатларидан келиб чиқади. Бундай хулоса қуйидагиларга асосан келиб чиқади:

 

Амалдаги савдо қоидалари анча кенг бўлиб,  уларни бузиш деганда қатор ҳаракатлар тушунилади, жумладан:

  • нархларни асоссиз равишда ошириш;
  • товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик;
  • товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счет) бермасдан сотиш;
  • харидорга товарнинг, маҳсулотнинг сифати, бутлиги, вазнини текшириш имкониятини тақдим этишдан бош тортиш;
  • узоқ муддат фойдаланиладиган товарни таъмирлаш ёки сифатсиз товарни алмаштириш даврида харидорга зарур сифатли худди шундай товар тақдим этишни рад этиш;
  • пластик карта орқали тўловни қабул қилишни рад этиш;
  • носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш;
  • товарларнинг мажбурий рўйхатига риоя қилмаслик;
  • маҳсулотларнинг айрим турларини сотиш, назорат-касса машиналарини қўллашнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик ёки сифатсиз, бут бўлмаган товарларни сотиш ва ҳоказо.

 

Бундай кенг талқин қилиниши боис алоҳида олинган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ўзини ўзаро боғлиқ бўлган ҳодисалар занжири сифатида намоён қилиши мумкин, уларнинг бир қисми юқорида санаб ўтилган ҳаракатларнинг оқибатлари ҳисобланиши мумкин.

 

Айтиб ўтилганларни кўргазмали тарзда тасдиқлаш учун қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз.

 

Дўкон савдо қоидаларини бузиб, сифатсиз товарлар партиясини  сотди. Бу ерда мазкур фактдан ташқари истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш ҳолати ҳам мавжуд. Бундай товарни сотиб олган ҳар ким ўз ихтиёрига кўра қайтарилганни зарур сифатли худди шундай товарга алмаштирилишини, товарнинг нуқсонларини текин бартараф этилишини, харид нархини мутаносиб равишда камайтирилишини ёки зиён қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Савдо корхонаси ходимлари томонидан истеъмолчиларнинг қонуний талабларини бажариши ушбу мисолда, бизнинг фикримизча, содир этилган ҳуқуқбузарлик оқибатларининг бартараф этилиши ҳисобланади.

 

Лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш борасида ҳам ишлар худди шу алпозда. Лицензиялашнинг моҳияти – бу махсус рўйхатга киритилган фаолият билан шуғулланиш учун рухсатнома беришдир. Шунингдек, бу лицензияланадиган фаолият тури доирасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати устидан назоратнинг алоҳида туридир. Лицензия олиш учун ҳар бир ариза берувчи ўрнатилган қатор талабларни бажариши ва уларга келгусида амал қилиши зарур.

 

Масалан, фармацевтика хизматлари сифати ҳамда фармацевтика компаниясининг зарур моддий-техника базаси, шу жумладан асбоб-ускуналари ва бошқа техника воситалари мавжудлиги, шунингдек ходимлар малакаси ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро алоқа назарда тутилмоқда. Шу боис бу талаблар мазкур фаолият тури учун лизензия талаблари сифатида белгиланган. Шу тариқа, зарур рухсат берувчи ҳужжатларни олмасдан ишлаган ҳолда субъект фуқаролар ҳаётини ва соғлиғини хавф остига қўяди.

 

Муаммонинг бошқа жиҳати шундан иборатки, дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотларининг лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар томонидан сотилиши олинган даромадларни яшириш билан,  пировардида, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш билан бирга кечиши мумкин. Айбдорнинг бундай ҳаракатлари ЖКнинг 190-моддасида кўзда тутилган жиноят таркибини тўлиқ қамраб олади ҳамда ЖКнинг 184-моддаси бўйича қўшимча равишда квалификация қилинишини талаб этмайди (Олий суд Пленумининг 11.12.2013 йилдаги 20-сон қарори 13-банди).

 

Тегишинча, бунда биринчидан, барча зарур талабларни бажарган ҳолда лицензия олиш, иккинчидан, бюджетга солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш зарур.

 

Сўзимиз якунида эслатиб ўтамизки, қилмишларнинг жиноятлигини бартараф этувчи, жазони юмшатувчи ёки бошқача тарзда шахснинг аҳволини яхшиловчи норма орқага қайтиш кучига эга, демакки, у:

  • жиноят ишлари суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг иш юритувида (биринчи, апелляция, кассация, назорат инстанцияларида) бўлган;
  • судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз

 

Мавзуга оид материал:

 

Жиноят кодексида нима ўзгарди?