Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли налогами импорт услуг по доставке грузов Чего не хватает в предлагаемых к утверждению формах финансовой отчетности по НСБУ и по МСФО Что меняется в порядке составления финансовой отчетности Как зачесть налог на прибыль, уплаченный за рубежом, и отразить в налоговой отчетности Облагаются ли налогом на прибыль доначисленные суммы НДС

Жорий йилда самара берадиган лойиҳалар қўллаб-қувватланади

10.04.2020

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётда молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Банкларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, иш ўринлари ва аҳоли даромадларини сақлаб қолиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ҳали бошланмаган узоқ муддатли лойиҳаларни аниқлаш, уларни жорий йилнинг ўзида самара беришни бошлайдиган янги лойиҳалар билан алмаштириш вазифаси топширилди.  

 

Банкларга маблағларини устувор равишда кичик бизнес субъектларига янги иш ўринларини яратиш учун ҳамда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш учун йўналтириш тавсия этилди.

 

Жорий йилда бандликни таъминлаш дастурларини молиялаштиришга 4 трлн сўм  йўналтириш назарда тутилган. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 500 млрд сўм ажратилади. Озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, кичик бизнес ва ҳунармандчилик лойиҳаларига устувор аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди.

 

Бир қатор банклар жисмоний шахслар учун кредит таътили эълон қилди. Йиғилишда аҳолида ишонч ва ҳурмат уйғотадиган янада кўплаб ташаббуслар билан чиқиш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

 

Марказий банкка карантин тугаганидан кейин ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун 30 млн сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш топширилди. Зарур ҳолларда корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун кредитлар ажратилиши йўлга қўйилиши лозимлиги таъкидланди.