Очиқ маълумотлар соҳасидаги муаммоларни аниқлаш, маълумотларнинг долзарблигини ва ҳаққонийлик даражасини, уларга бўлган талабни ошириш, улардан фойдаланиш имконини берадиган порталнинг функционалини яхшилаш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.
Респондентларнинг фикри очиқ маълумотларга бўлган талабларни аниқлаш ва максимал даражада қондириш, янги долзарб датасетларни яратиш ва бу орқали талаб юқори бўлган дастурий таъминот маҳсулотлари, иловалар ва ҳоказоларни ишлаб чиқишни ривожлантиришга туртки беришга кўмаклашади.
Сўровномани қуйидаги ҳаволалар орқали тўлдириш (9 та саволга 10 дақиқадан кўп вақт талаб этилмайди) мумкин:
-ўзбек тилида: https://forms.gle/pJs1R8pcewq5qiFWA
- рус тилида: https://forms.gle/nrV6QuLMdMPhWzLR6
Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, агентлик қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш Ягона интегратори «UZINFOCOM», БМТТД, Жаҳон банки ва ЕХҲТ кўмагида сўровнома ташаббускорлари бўлди.