Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие работы нельзя выполнять по договору аутстаффингаКогда сдаем Отчет по труду (4-mehnat shakli) Конструктор учетной политики на 2025 год: обновлен и готов к работе!

ННТлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратилмоқда

29.06.2016

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг маълумотига кўра ҳозир мамлакатимизда 8 мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда - ННТ) мавжуд. Улар турли соҳаларда фаолият олиб бориб, давлат ва жамият қурилиши йўналишларида ўзларининг сезиларли ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

 

Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  орқали ННТларга бевосита амалий ёрдам бериш,  молиялаштириш ва методик  таъминлаш амалга оширилмоқда1.

 

Бундан ташқари, мазкур фонд томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан “Мустақиллик йилларида республика ҳаётининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун  танлов эълон қилиниб,  ҳужжатларни  қабул қилиш бошланди.

 

Қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

 

1. “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган амалий, маданий-маърифий ва ахборот-тушунтириш тадбирларини ташкил этиш; 

 

2. Ўзбекистон халқига миллий давлатчилик ва онгни, анъаналар ва урф-одатларни тиклаш, буюк сиймоларнинг номларини шарафлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича чексиз имкониятлар тақдим этган мустақилликнинг аҳамиятини очиб берадиган махсус теледастурлар, мақолалар тайёрлаш; 

 

3. Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, миллатлараро ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг миллий анъаналари, урф-одатлари ва удумларини сақлаш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш; 

 

4. Тараққиёт йўлининг бешта тамойилига асосланган ва халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган “ўзбек модели”нинг мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган таҳлилий материаллар туркумини чоп этиш;

 

5. Ўзбекистонда юритилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг ҳаётга татбиқ этилишини аниқ мисолларда кўрсатиб берадиган маълумотни кенг жамоатчиликка етказиш;

 

6. Ўзбекистон ташқи ва ички сиёсатининг асосий жиҳатлари, олиб борилаётган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини акс эттирувчи холисона ва ишончли ахборотни инглиз ва бошқа чет тилларида тарқатиш мақсадида ихтисослашган сайтларни ишлаб чиқиш ва Интернет тармоғида жойлаштириш;

 

7. Турли тилларда Ўзбекистон тарихи, маданияти ва санъати, етук шахслари, мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг турли соҳаларида республика эришган ютуқлар ҳақидаги маълумотларни тайёрлаш ва Интернет тармоғидаги ихтисослашган энциклопедик манбаларда жойлаштириш;

 

8. Хорижий аудитория орасида Ўзбекистон халқлари номоддий маданий мероси (халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати, фольклор ёдгорликлари, миллий байрамлар, фестиваллар, миллий ошхона ва бошқалар)ни оммалаштириш;

 

9. Интернет тармоғида Ўзбекистон халқларининг бой тарихий-маданий меросини акс эттирадиган ноёб экспонатларга оид ахборот материалларини тарқатиш;

 

10. Ўзбекистон халқларининг тарихи ва маданиятини оммалаштириш, унинг тарихий-маданий меросига, табиатининг гўзаллиги ва хилма-хиллигига жалб қилишга қаратилган фото танловларни ташкил этиш ва ўтказиш.

 

Давлат  гранти  ажратилиши  учун  қуйидаги  ҳужжатларни 2016 йил 25 июндан 25 июлгача тақдим этиш зарур:

 

-  ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

 

- Давлат гранти2 лойиҳаси учун www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган ариза;

 

-  Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низом) нусхаси;

 

- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

 

- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, лицензиянинг нусхаси.

 

-  Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномалари, илтимосномалари илова қилиниши мумкин.

 

 

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035,Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.

 

 

 

Маъруф  УСМАНОВ

 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Давлат томонидан ННТларга қандай кўмак берилади?

 

ННТ учун санкциялар камайтирилди

 

ННТ хорижий ҳамкорлардан маблағларни қандай қабул қилади

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Юридик шахсга берилган лицензия, таъсисчиси узгарганда (низомга узгартириш киритиш йули билан) уз кучини йукотадими? Лицензияни қайта расмийлаштириш талаб этиладими, шу ўринда кандай йул тутишимиз керак?

 

Иностранная негосударственная некоммерческая организация (ННО) планирует открыть представительство в Узбекистане. Будет ли она иметь статус юридического лица и должны ли мы представлять отчетность в статистические и налоговые органы?

 

 


1 Фонд маблағларини тақсимлаш тартибига мувофиқ, Давлат бюджетидан ажратиладиган ҳар йилги маблағларнинг ҳажмларини белгилаш ва самарали тақсимлаш мақсадида, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятларини ҳамда лойиҳа ва дастурларини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича кенг жамоатчиликнинг, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фикр-мулоҳозалари ва таклифлари чуқур ўрганилди. Уларнинг натижасида Парламент комиссиясининг ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун бюджет сўровномаси шакллантирилди ва Давлат бюджети лойиҳасига киритилиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди

 

2 Битта лойиҳа учун  ажратиладиган  грант суммаси миқдори – 25 миллион сўмгача.